Ссылки доступа

Western Union орқали Туркманистондан пул ўтказмаларининг максимал миқдори 50 долларга туширилди


Туркманистон ҳукумати Western Union-нинг Туркманистонда ишлаш услубига баъзи ўзгартиришлар киритди.

26 январдан бошлаб Сенагат акциядорлик тижорат банкида Western Union тизими орқали юборилиши мумкин бўлган максимал миқдор 200 доллардан 50 долларгача камайтирилди.

«Аммо ҳатто 50 доллар ҳам Тошҳовузга жўнатиб бўлмайди. Улар пул ўтказмалари март ойигача тўхтатилганлигини айтмоқдалар», дейди фуқаро.

Тошҳовуздаги Western Union тизимининг хизматлари декабрь ойининг охирида тўхтатилган ва январь ойининг бошларида Ашхободда тизим ишламай қолган. 19 январдан бошлаб Мари ва Тошҳовузда тезкор пул ўтказмалари хизмати тикланди ва кўп ўтмай Ашхободда Western Union хизматлари қайта очилди. Бу ҳақда «Туркманистон Хроникаси» нашри хабар берди.

Western Union Туркманистонда иши тиклангандан сўнг, қисқа вақт ичида Ашхобод ва Маридан 200 долларгача чет элга юборилиши мумкин эди, Тошҳовуз ва Туркманбошида бу миқдор 100 дан 200 долларгача бўлган.

Аммо ўтказмалар миқдори ушбу хизматлар кўрсатиладиган банкка қараб фарқ қилади. Масалан, «Туркмано-Туркия» банкида ўтказмалар миқдори 50 доллардан ошмаган.

Western Union веб-сайтида ёзилишича, Туркманистонда бешта вилоятида ва Ашхобод шаҳрида жойлашган Туркманбоши, Сенагат ва Туркмено-Турк тижорат банклари орқали 90 дан ортиқ тезкор пул ўтказиш пунктлари мавжуд.

Яқинда тезкор пул ўтказмалари тизимидаги чекловлар чет элдаги туркман талабалари ва уларнинг ота-оналарининг аҳволини мураккаблаштирди.

Бир неча йилдан бери иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган Туркманистон, мамлакат ташқарисида пул ўтказмаларига мунтазам равишда чекловлар қўяди. Чет эл университетлари талабаларига пул юбориш учун уларнинг ота-оналаридан бир қатор сертификатлар, шу жумладан таълим муассасаларининг тасдиқловчи ҳужжатлари талаб қилинади.

Туркманистоннинг давлат оммавий ахборот воситалари Western Union тизимига бошқа чекловлар ҳақида хабар бермайдилар.

XS
SM
MD
LG