Ссылки доступа

Туркманистонда долларнинг «қора» курси 30 манатдан ошиб кетди ва нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлди


 Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Туркманобод ва Фаробда озиқ-овқат ва қурилиш материаллари нархи доимий равишда ўсиб бормоқда. Қора бозордаги АҚШ доллари курси билан бирга нархлар ҳам кўтарилади. 1 АҚШ долларининг бозордаги нархи 30 манат 30 тангага етди.

Давлатга тегишли ОАВ мамлакат иқтисодиётидаги «ўсиш суръати» ҳақида тинимсиз хабар бермоқда.

Мухбирнинг сўзларига кўра, 27 январь куни эрталаб қора бозорда доллар 29 манат 80 тангага тушган, аммо тушга қадар курс 30 манат 30 тангага кўтарилди. Доллар курсининг мунтазам равишда кўтарилиши дарҳол хусусий сотувдаги товарларнинг нархларига таъсир қилди.

«Кун давомида нархларнинг ўзгариши одатий ҳолга айланди. Ва бунинг сабаби, доллар курсининг ўсиши бўлиб, у 30 манат етиб, яна 20-30 тангага ошди. Эртага қанча бўлиши номаълум», — дейди тадбиркор.

Туркманистон Марказий банки расмий курсни бир АҚШ доллари учун 3,5 манатдан ушлаб турибди. Аммо қора бозорда Америка валютаси қиймати доимий равишда ўсиб боради ва ҳозирда расмий курсдан саккиз марта юқори.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Туркманистон иқтисодиётидаги муаммоларнинг сабаби, энергия манбаларининг жаҳон нархларининг пасайиши ва Туркманистон томонидан энергия манбаларининг йирик харидорларини йўқотишидан ташқари, иқтисодий ислоҳотларнинг етишмаслиги ва ҳукуматнинг муваффақиятсизлиги.

Манат ўзининг ҳақиқий қийматини йўқотишда давом этаётган бўлса ҳам, аҳоли даромадларининг манатда бўлган миқдори расмий курсга нисбатан ўзгаришсиз қолмоқда. Аҳолининг истеъмол савати сезиларли даражада камайди.

Савдогарлар доллар курсини кунига уч марта — эрталаб, пешин ва тушдан кейин текширишади. Курс ўзгариши билан улар ўзларининг товарлари нархларини ўзгартирадилар. Бу кўпинча савдогарлар ва харидорлар ўртасида тушунмовчиликларга олиб келади.

Мана тўрт йилдан кўпроқ вақтдан бери Туркманистонда иккита валюта курси мавжуд — Марказий банк томонидан белгиланган расмий курс ва қора бозор курси. Ўтган йилнинг ноябрь ойида қора бозордаги бир доллар курси тахминан 23 манатдан иборат эди. Ўшандан бери у ўсишни бошлади ва ҳозирда 30 манатдан ошди.

Давлат ва ярим расмий оммавий ахборот воситалари аҳоли яшаётган муаммолар тўғрисида хабар бермайди.

XS
SM
MD
LG