Ссылки доступа

Афсонавий ўзбек раққосаси пандемия даврида америкаликларни лазгига ўйнатмоқда (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Афсонавий ўзбек раққосаси пандемия даврида америкаликларни лазгига ўйнатмоқда. Қадимий лазги рақси ҳақида китоб муаллифи¸ олима ва раққоса Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матëқубова Америкадаги талабаларга хореографиядан онлайн дарслар ўтмоқда. (видео)

- Кўчада беҳуш ҳолатда топилган муҳожир руҳий касаллар клиникасига тушди. Шу йилнинг 11 январ куни Москва шаҳрининг Троицкий тумани Вороновское Юқумли касалликлар клиника марказига беҳуш ҳолатда бўлган кўринишидан осиёлик йигит олиб келинади. На ҳужжати, на ўзининг кимлигини билган бу шахс тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумот тарқалди. (видео)

- Муҳожир нима учун суғурта тўлайди? Страховка, ДМС полиси, тиббий суғурта…Бу сўзлар ҳар бир меҳнат мухожирининг кулоғига чалинган. Маълум бўлишича, аксар меҳнат мигрантлари полисларидан фойдаланишда қийналишар экан. Полис олган муҳожирлар асосан қандай қийинчиликларга дуч келади? (видео)

- Буюк рассом Усто Мўминнинг Тошкентдаги қабри ташландиқ аҳволда. Александр Васильевич Николаев Исломни қабул қилган илк рус рассоми эди. Ислом динини қабул қилиб, исмини Усто Мўмин деб ўзгартиради. Усто Мўмин асарлари дунёнинг кўплаб нуфузли музейларида сақланади. Нархи 1 миллион доллардан юқори. (видео)

- Саида Мирзиёева Қаршида: Фавқулодда ҳозирлик ва хавфсизлик чоралари. Манбаларга кўра, тайёргарликлар 1 ҳафта аввал бошланган. Шаҳардаги “журналистлар уйи” 25-январ туни бўйи таъмирланган. 26-январ куни эса ДХХ ва Миллий гвардия “журналистлар уйи”дан ходимларни чиқарган, бино бир кунга ёпилган. Тадбирда қатнашадиган журналистлардан COVID-19 га тест олинган. (видео)

- Ўшда уйлари тортиб олинаётганлар намойишга чиқди. (фотогалерея)

- Эшитиш қобилияти чекланган қирғизистонликлар қандай яшамоқда? Нега улар камситилмоқда? Мамлакатда 5000 этишит қобилияти чекланган фуқаролар мавжуд. (ҚРдан видео)

- Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар намойишлар ва Навальний ҳақида нима демоқда? 23 январь куни Россия бўйлаб минглаб одамлар мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни озод қилишни талаб қилиб кўчаларга чиқишди. Намойишларнинг авж олишига Навальнийнинг 80 миллиондан зиёд маротаба кўрилган “Путин саройи” тўғрисидаги фильмнинг эълон қилиниши бўлди. (видео)

- Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома чел элликларга янги тартибда берилмоқда. (видео Настоящее время)

- Чекка ҳудудларда жойлашган мактаб ўқувчилари дарсда устки кийимда ўтирибди. Озодликка йўлланган видеода Қамаши туманининг чекка ҳудудларида жойлашган айрим мактаблар акс этган. Мактаб ходимлари ўқувчиларнинг қишда совуқ хоналарда ўқишга мажбурлигидан норози. (видео)

- "Янги Ангрен" ИЭСда портлаш: жиноят иши очилди, қурбонлар оиласига $10000дан тарқатилди, портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди. (видео)

- “Йўлларимиз йўқ, симёғочларимиз эскирган, ичимлик сувини узоқдан ташиб ичамиз!”. Шўрчи ва Қизириқ аҳолиси йўллар ва эскирган симёғочларнинг хавфли аҳволда эканидан президентга арз қилмоқда. Аҳолининг айтишича, 4 йил аввал таъмирлаш дастурига киритилган кўчалар “қоғозда” қолиб кетди. (видео)

- Россияликлар Навалнийни қўллаш учун TikTokдан фойдаланишмоқда. Навалнийнинг ҳибсга олиниши акс этган видео TikTokда миллионлаб марта кўрилди. Навалнийнинг ҳибси ортидан Путин саройи видеоси эълон қилиниши Навалнийга бўлган қизиқишни орттириб юборди. (видео)

- Навальнийга озодлик талаб қилиб кӯчага чиққан фаолни ИИБ ходимлари олиб кетди. Ўзбекистонлик фаол Алексей Гаршин Алексей Навальнийга озодлик талаб қилиб Россия кўчаларига чиққанлар сафига узоқдан бўлса ҳам қўшилди. Ярим соатча Россия элчихонаси олдида турган фаолни кўп ўтмай ички ишлар ходимлари олиб кетган. (видео)

- “Газ йўқ, бўлмайди” - Хоразм вилоят ҳокими норози аҳолининг электр муаммосини ечишга ваъда берди. 19 январь куни Хоразм вилояти Урганч тумани Чолиш шаҳарчаси аҳолиси газ ва электр тақчиллигига норозилик билдириб, Чолиш-Урганч трассасини тўсиб қўйди. Норозилар билан учрашган вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов шаҳарчада электр энергиясини яхшилаш учун янги трансформатор ўрнатишга ваъда берди. (видео)

- "Путин саройи"га назар. Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) томонидан тайёрланган тасвирлар президент Владимир Путин "шахсий сарой" сифатида ишлатиши иддао қилинаётган Қора денгиз соҳилидаги қасрнинг кўлами ва ҳашаматини очиб берди. (фотогалерея)

​- Ўзбекистонда энергетик инқироз авж олган пайтда ИЭС портлади. (видео)

- Тадбиркор: “Иссиқхонамни тунда бузиб ташлашди”. Хоразмлик тадбиркор Бобожонов Дониёрнинг айтишича, унингиссиқхонасини 17 январ тунида бузиб ташлашди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, иссиқхонани бузиш учун келган Урганч туман прокурори ёрдамчиси ва ИИБ ходимлари "снос" қилиш ҳақида суд қарори ёки бирор бир бошқа ҳужжат тақдим этмаган. (видео)

- Кутубхона ходимлари: "Давлат кутубхонасида шароит йўқ, китоблар зах тортиб кетган!". Қашқадарё вилояти Косон тумани давлат кутубхонаси ходимлари шароит йўқлиги ва хоналар совуқлиги сабаб китоблар зах тортиб кетаётганидан, янги китоблар йўқлиги сабабли китобхонлар қайтиб кетаётганидан шикоят қилмоқда. (видео)

- Муҳожир аёл: "Танишув сайтларида номимдан фаҳш сўзлари тарқатилаётгани сабаб таҳдидлар остидаман!". Қашқадарёлик Феруза Маҳмудмуродова бир йилдан буён тинимсиз таҳдидлар остида эканини гапиради. Ферузанинг айтишича, номаълум шахслар унинг номидан Одноклассники ва бошқа ижтимоий тармоқларга профиллар очиб, фаҳш сўзларни тарқатмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG