Ссылки доступа

Тожикистонлик журналист Далер Шарифов озод қилинди


Далер Шарифов у себя дома в Вахдате, 29 января 2021 года

Ўтган йил баҳорида бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган тожикистонлик журналист Далер Шарифов озод қилинди ва ҳозирда Ваҳдат шаҳридаги уйида. Унинг оиласига кўра Далер ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Далер Шарифов 2020 йил 16 апрелда Душанбе шаҳрининг Шохмансур туман суди томонидан диний адоватни қўзғаганликда айбланиб, умумий режимдаги колонияда бир йилга озодликдан маҳрум этилди.

Журналист Далер Шарифов шу йилнинг 28 январида Душанбеда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроқ қилиш учун чақирилгандан сўнг ҳибсга олинган. Икки кундан сўнг, Душанбе шаҳрининг Шохмансур туман суди Шарифовни ҳибсга олишга икки ой муддатга рухсат берди. Унга нисбатан нафрат қўзғашда айбланиб, жиноий иш очилган.

Далер Шарифов ҳибсга олингандан сўнг, Тожикистон Бош прокуратураси журналистнинг мамлакатда тақиқланган «Мусулмон биродарлар» ташкилоти мафкурасини тарғиб қилиш билан шуғулланганини, 7 йил давомида у 200 дан ортиқ экстремистик мазмундаги мақолаларини яширинча нашр этилганлигини билдирди.

«Хусусан, 2019 йил июнь ойида Д.А.Шарифов ноқонуний равишда 100 нусхада нашр этилган, ер ости босмахонасида босилган рисолани нашр этди. Диний экспертиза хулосасига кўра, рисола дунёнинг кўплаб мамлакатларида террористик деб эътироф этилган “Ихвон-ул-муслимин” (Мусулмон биродарлар) ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган ва ёшларни бу дунёқарашга ундашга қаратилган. Жиҳод мафкураси, шунингдек уларни террористик ва экстремистик хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундайди», — дейилади Тожикистон Бош прокуратураси матбуот марказининг шарҳида.

Тожикистондаги журналистлар ҳамжамияти ва инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилотлар вакиллари Далер Шарифов амалдаги режимни танқид қилгани учун жазоланганини таъкидладилар. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, инсон ҳуқуқлари ва диний масалаларни тез-тез ёритиб борган ва ҳукуматнинг ушбу соҳалардаги сиёсатини танқид қилган Шарифовни таъқиб қилиш унинг журналистик фаолияти учун қасос каби кўринади.

XS
SM
MD
LG