Ссылки доступа

Боттичелли асарининг портрети рекорд даражадаги 92 миллион долларга сотилди


Флоренция Уйғониш даври рассоми Сандро Боттиcэллининг “Медальонли йигит» сурати Ню-Ёркдаги Sothebyʼs ким ошди савдосида 92 миллион 200 минг долларга сотилди.

Бу Боттичелли асарлари учун ким ошди савдосида сотилган янги рекорддир. 2013 йилда харидор “Мадонна, ёш бола ва ёш Яҳё пайғамбар билан» картинаси учун 10,4 миллион доллар тўлаган.

Аукцион уйи "Медальонли Йигит» ким ошди савдосига қўйилган энг муҳим асарларидан бири эканлигини эълон қилди. Харидорнинг исми ошкор қилинмади.

Портрет 1470-1480 йилларда чизилган. ХВИИИ асрдан бошлаб расм Уэлсдан келган Newborough зодагонлар оиласининг бир неча авлодларига тегишли эди. 1982 йилда уни америкалик ишлаб чиқувчи Шелдон Солов 1,3 миллион долларга сотиб олди.

“Медальонли йигит» сурати бир неча бор жаҳон музейлари ва галереяларида, шу жумладан Лондондаги Миллий галереяда, Ню-Ёркдаги Метрополитан Санъат музейида намойиш этилди.

XS
SM
MD
LG