Ссылки доступа

Москвадаги муҳожирлар уларни "дангаса" деб атаган Каримов ҳайкалини зиёрат қилди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Москвадаги муҳожирлар уларни "дангаса" деб атаган Каримов ҳайкалини зиёрат қилди. Ислом Каримов ҳайкалига гулчамбар қўйиш тадбири унинг Москвадаги монументи олдида ҳам ўтказилди. Тадбирда элчихона ходимлари, жумладан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва консуллари қатнашди. (видео)

- Петербургдаги намойишчилар гуруҳи полициячиларни қувмоқда. Санкт-Петербургнинг Сенная майдонида бир муддат полициячилар намойишчилардан қочди. "Фонтанка" нашри эълон қилган видеода полициячилардан бири намойишчиларга қарши тўппончасини ғилофдан чиқаришга ҳаракат қилаётгани акс этган. (видео)

- Россияда Навальний ҳимоясига чиққанлар қўлга олинмоқда. (фотогалерея)

- Афсонавий ўзбек раққосаси пандемия даврида америкаликларни лазгига ўйнатмоқда. Қадимий лазги рақси ҳақида китоб муаллифи¸ олима ва раққоса Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матëқубова Америкадаги талабаларга хореографиядан онлайн дарслар ўтмоқда. (видео)

- Кўчада беҳуш ҳолатда топилган муҳожир руҳий касаллар клиникасига тушди. Шу йилнинг 11 январ куни Москва шаҳрининг Троицкий тумани Вороновское Юқумли касалликлар клиника марказига беҳуш ҳолатда бўлган кўринишидан осиёлик йигит олиб келинади. На ҳужжати, на ўзининг кимлигини билган бу шахс тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумот тарқалди. (видео)

- Муҳожир нима учун суғурта тўлайди? Страховка, ДМС полиси, тиббий суғурта…Бу сўзлар ҳар бир меҳнат мухожирининг кулоғига чалинган. Маълум бўлишича, аксар меҳнат мигрантлари полисларидан фойдаланишда қийналишар экан. Полис олган муҳожирлар асосан қандай қийинчиликларга дуч келади? (видео)

- Буюк рассом Усто Мўминнинг Тошкентдаги қабри ташландиқ аҳволда. Александр Васильевич Николаев Исломни қабул қилган илк рус рассоми эди. Ислом динини қабул қилиб, исмини Усто Мўмин деб ўзгартиради. Усто Мўмин асарлари дунёнинг кўплаб нуфузли музейларида сақланади. Нархи 1 миллион доллардан юқори. (видео)

- Саида Мирзиёева Қаршида: Фавқулодда ҳозирлик ва хавфсизлик чоралари. Манбаларга кўра, тайёргарликлар 1 ҳафта аввал бошланган. Шаҳардаги “журналистлар уйи” 25-январ туни бўйи таъмирланган. 26-январ куни эса ДХХ ва Миллий гвардия “журналистлар уйи”дан ходимларни чиқарган, бино бир кунга ёпилган. Тадбирда қатнашадиган журналистлардан COVID-19 га тест олинган. (видео)

- "Янги Ангрен" ИЭСда портлаш: жиноят иши очилди, қурбонлар оиласига $10000дан тарқатилди, портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди. (видео)

- "Путин саройи"га назар. Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) томонидан тайёрланган тасвирлар президент Владимир Путин "шахсий сарой" сифатида ишлатиши иддао қилинаётган Қора денгиз соҳилидаги қасрнинг кўлами ва ҳашаматини очиб берди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG