Ссылки доступа

ЖССТ мутахассислари Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорига ташриф буюришди


Инсон популяциясида янги коронавирус тарқалишининг сабабларини аниқлаш учун Хитойга келган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ мутахассислари Ухан шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорига ташриф буюришди. Вирус ушбу бозорда ишчилар орасида биринчи бўлиб 2019 йилнинг декабрида аниқланган.

Бозор ҳудудида бир соатча бўлган мутахассислар журналистлар билан алоқа қилмадилар. Пайшанба куни ЖССТ мутахассислари гуруҳи Хитойга келганидан кейин икки ҳафталик карантинни тугатди. Ўшандан бери улар касалхоналарда ва бошқа бозорларда бўлишди. Шу билан бирга, ЖССТ миссия аъзолари ўз ҳаракатларида чекланганлигини таъкидлайдилар — Хитой ҳукумати уларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни келтириб, маҳаллий аҳоли билан эркин мулоқот қилишларига йўл қўймайди.

ЖССТ экспертлар гуруҳига қатор мамлакатларнинг мутахассислари киради. Мутахассисларнинг вазифаси — Ухан шаҳридаги биринчи одамларнинг коронавирус билан касалланиш ҳолатларини текширишга уриниш. Кейинчалик коронавирус деб номланган янги касалликнинг дастлабки ҳолатлари ушбу шаҳарда қайд этилган. Шунингдек, у биринчи бўлиб 2020 йил январида карантинга тушди. Аммо вируснинг тарқалишини тўхтатиб бўлмади, унинг ташувчилари дунёнинг бошқа мамлакатларида пайдо бўлди, юқтирганлар сони кескин ўсишни бошлади. Пандемия март ойида эълон қилинган ва шу кунгача давом этмоқда. Шу вақт ичида дунёда 100 миллиондан ортиқ одамга коронавирус ташхиси қўйилган, 2 миллион 200 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Аксарият мутахассислар юқтирган ҳайвондан коронавирус одамларга ўтган, деган версиясида қолмоқда. Вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги версияси ҳам йўқ эмас, бироқ Хитой расмийлари буни қатъиян рад этишмоқда.

XS
SM
MD
LG