Ссылки доступа

Қозоғистонда "АМК Мунай" ишчилари иш ташлашларини тўхтатд


31 январь куни Оқтўбе вилоятидаги Башенкол конидаги АМК “Мунай” ишчилари иш ташлашни тўхтатдилар, томонлар «келишиб олдилар». Ушбу баёнот Оқтўбе вилояти ҳокимлиги томонидан қилинган.

Вилоят маъмуриятининг хабар беришича, 29 январь куни иш ташлаш бошланганда АМК Мунай раҳбарияти иш ҳақини 7 фоизга оширишни таклиф қилди, аммо иш ташловчилар бунга рози бўлмадилар. Иш ташлашнинг иккинчи куни, 30 январь куни ушбу масала вилоят ҳокимлигидаги махсус штаб йиғилишида муҳокама қилинди.

- Ҳокимиятдаги йиғилишдан сўнг АМК Мунай ҳар бир ходимнинг иш ҳақига февраль ойидан бошлаб 40 минг тенге қўшиб беришга рози бўлди. НАврўз байрамида компания ўз ходимларига иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бонуслар тўлайди. Май ойида АМК Мунай ходимлари билан янги меҳнат шартномаси имзоланади. Шартнома тузишда минтақадаги нефть саноати бўйича ўртача иш ҳақи ҳисобга олинади, дейилади ҳокимият хабарида.

Ҳокимиятнинг баёнотида минтақадаги нефть саноати бўйича ўртача иш ҳақи аниқланмаган ва иш ҳақининг ўртача неча фоизини таклиф қилинган мукофот ташкил этиши айтилмаган. Баъзи хабарларга кўра, ишчилар иш ташлашда бўлган Темир вилоятидаги нефть компанияларида ўртача иш ҳақи 240 дан 260 минггача (566- 614 АҚШ доллар) гача.

Башенкол кони Корея миллий нефть корпорацияси (KNOC) таркибига кирувчи АДА Oil қозоқ-корейс қўшма корхонасига тегишли. АДА Oil компанияси Башенколда нефть қазиб олишни пудратчи АМК Мунайга топширди.

Исмини ошкор этишни истамаган нефть ишчисининг сўзларига кўра, АМК Мунай ва АДА Oil ўртасидаги олти йиллик шартнома мамлакатда инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Келишувга кўра, ўтган йили Қозоғистонда инфляция даражаси 7,5 фоизни ташкил этди, АМК Мунай ходимларининг иш ҳақи ҳам 7,5 фоизга ошди, аммо нефтчилар бу етарли эмас деб ҳисоблашади.

Манбага кўра, Башенкол кони эгаси АДА Oil ва пудратчи АМК Мунай ўртасида 2024 йилгача ҳисобланган шартномани бекор қилиш ва янгисини тузиш керак. «Кейин бизнинг маошимиз яна оширилади. Энди конни ишга туширмоқдамиз. Биз 31 январь куни соат 16:00 да иш бошладик», — деди нефтчи.

Ҳокимиятдан олинган маълумотга кўра, 25 январдан бери иш ташлашда бўлган КМК Мунай ишчилари билан шу минтақадаги Кокжиде конида музокаралар давом этмоқда.

Кокжиде кони КМК Мунайга тегишли. Компания CNPC-Хитойнинг энг йирик давлат компанияси бўлинмаси — CNPC-Aktobemunaigas-га тегишли.

XS
SM
MD
LG