Ссылки доступа

Қирғизистон Бош вазири лавозимига Улуғбек Марипов номзоди кўрсатилди


Улукбек Марипов.

Парламент кўпчилигининг коалицияси 1 февралдаги йиғилишида Ҳисоб палатаси раиси Улуғбек Мариповнинг Қирғизистон Бош вазири лавозимига номзодини кўриб чиқишни бошлади.

Коалиция раиси Исо Омурқулов таъкидлаганидек, Мариповнинг номзоди Республика-Ата Журт фракцияси томонидан илгари сурилган.

Марипов ўз нутқида 20 йилдан бери давлат хизматида бўлганлигини таъкидлаб, ушбу давр мобайнида у ҳеч қандай сиёсий партиялар аъзоси бўлмаганлигини ва «сиёсий альбитсиялари» бўлмаганлигини таъкидлади.

Йиғилишдаги жонли эфирдан:

21 январь куни Қирғизистон Республикаси Президенти в.б. ва парламентининг спикери Талант Мамитов Президент сайлови натижалари расмий эълон қилиниши муносабати билан Садир Жапаровни ҳукумат раҳбари лавозимидан озод қилди ва амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарди.

Шу билан бирга, президент инаугурациясидан кейин парламент янги бош вазир ва янги кабинетни сайлаши ҳақида хабар берилган эди. Садир Жапаровнинг инаугурация маросими 28 январь куни бўлиб ўтди.

Улуғбек Марипов 2016 йил март ойида Ҳисоб палатасининг раиси этиб тайинланган. Бунгача у Қирғизистон Республикаси Президенти девони раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган.

XS
SM
MD
LG