Ссылки доступа

Ўзбекистон ҳозирда чет элда бўлган муҳожирлар сонини маълум қилди


Ўзбекистон Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда 1,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик муҳожирлар чет элларда ишлашмоқда.

Умуман олганда, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистондан 1 678 400 меҳнат муҳожири чет элда ишламоқда. Бу 2020 йил бошига нисбатан 782 минг 400 кишига кам.

Жами 481,1 минг киши ёки 28,7% аёллар, 993,7 минг ёки 59,2% эркаклар.

Ўзбеклар энг кўп ишлайдиган мамлакатлар қаторига қуйидаги давлатлар киради: Россия — 1 миллион 192 минг 800 киши (71%), Қозоғистон — 209 минг 300 киши (12%), Жанубий Корея — 62 минг 300 киши (4%), Туркия — 43 минг 200 киши ( 3%), БАА — 5 минг 200 киши (0,3%) ва бошқа мамлакатлар — 165 минг 600 киши.

Ўзбек муҳожирларининг аксарияти қурилиш (49%), саноат (11%), савдо ва хизмат кўрсатиш (10,4%), қишлоқ хўжалиги соҳасида (7,8%), бошқа соҳаларда (20,9%) ишлайди.

XS
SM
MD
LG