Ссылки доступа

Тожикистонда армиядаги безорилик қурбони бўлган аскар касалхонада вафот этди (видео)


Шахбол Мирзоев
Шахбол Мирзоев

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари сафида хизмат қилиб юрган пайтида тан жароҳати олган Шаҳбол Мирзоев 1 февралга ўтар кечаси вафот этди. 2014 йилдаги аскар Шахбол Мирзоев ҳақидаги воқеа Тожикистон армиясида безориликнинг энг шов шувли ҳолатларидан бирига айланди.

Шаҳбол Мирзоевнинг Хўжанддаги касалхоналардан бирида вафот этганлиги тўғрисида «Фуқаролик эркинликлари идораси» жамоат ташкилоти раҳбари Дилрабо Самадова хабар берди.

Шаҳболнинг ўлими сабаблари номаълум, аммо ўтган ҳафта у пневмония гумони билан касалхонага ётқизилгани маълум бўлди.

«Чоршанба куни Шаҳболда қусиш, диарея ва анемия пайдо бўлди, шу сабабли уни физиотерапия клиникасидан вилоят касалхонасига олиб боришди. У беш кун давомида реанимацияда бўлди», — деди Шаҳбол Мирзоевнинг онаси Зайтуна Мирзоева.

29 январь куни эрталаб Шаҳболнинг отаси Нўмон Мирзоев ўғлининг соғлиғи тўсатдан ёмонлашгани сабабли уни вилоят касалхонасига кўчиргани ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Шаҳболда юқори иситма ва қусиш бўлган.

Ашт туманида туғилган Шаҳбол Мирзоев 2014 йил март ойида тиббиёт бўлимига тиш оғриғи шикояти билан борганидан сўнг, фельдшер томонидан қаттиқ калтакланган. 2014 йилги аскар Шаҳбол Мирзоев ҳақидаги воқеа Тожикистон армиясида безориликнинг энг таниқли ҳолатларидан бирига айланди. Калтакланиш натижасида Шаҳболнинг умуртқа поғонаси ва бўйин суяги цинган, умуртқа поғонаси шикастланган ва сон бўғимлари лат еган. Бир аскарни калтаклаганликда айбдор деб топилган чегара қўшинларининг фельдшери Усмонали Ғайратов 2014 йилда 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейинчалик Ғайратовнинг қамоқ муддати 7 йилгача қисқартирилди.

Шаҳбол Мирзоевни россиялик шифокорлар операция қилишди. Даволаниш учун аскарнинг оиласи ўз уйини сотишига тўғри келди. Суҳбатларининг бирида Шаҳбол фақат бир нарсани — оёққа туришни орзу қилаётганини айтди.

Қариндошларининг айтишича, Шаҳбол Мирзоев Ашт тумани Понгоз қишлоқ кенгаши Хиштхона қишлоғидаги қабристонга дафн этилади.

XS
SM
MD
LG