Ссылки доступа

Туркманистондаги банклар Western Union ўтказмаларини кейинга қолдирмоқда


Квитанция на перевод денег из Туркменистана через Western Union

Хорижий университетларда таҳсил олаётган туркман талабаларининг ота-оналари Western Union тизимидаги навбатдаги чекловлар туфайли ўз фарзандларига пул юборишда қийналишда давом этмоқда.

Бир ҳафта олдин ўтказмаларнинг ойлик лимитини 50 АҚШ долларигача пасайтирган “Сенагат” банки, энди ўтказмалар шартларини кейинга қолдирмоқда. Шу орада Европа университетларида таҳсил олаётган баъзи талабалар Western Union орқали ўз оилаларидан 200 доллар олишга муваффақ бўлишди.

Ашхободнинг бир нечта аҳолиси хабар беришича, Туркмано — Туркия банкидаги Western Union филиали орқали пул жўнатишнинг ойлик чегараси энди 50 долларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ашхободдаги “Сенагат” тижорат банки ҳам Western Union тизими орқали ойлик пул ўтказмаларини 200 доллардан 50 долларгача камайтирган эди.

Пул ўтказмаларидаги чекловлар бир гуруҳ ота-оналарни яқинда Ашхободдаги марказий банк биносига кириб боришга ва тушунтиришни талаб қилишга мажбур қилди. Аммо уларни бинога киритишмади, лекин ўзини банк ходими деб таништирган одам уларни эшик олдида кутиб олди ва қўйилган чекловларни Туркманистон валюта билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечираётгани билан изоҳлади.

Мухбирнинг сўзларига кўра, 20 январь куни “Сенагат” банки пул жўнатиш учун келган бир нечта ота-оналарга 28 январь куни қайтиб келишини айтган, чунки улардан олдин навбатда турган одамлардан пул ўтказмалари кўп бўлган.

Бошқа бир пойтахт аҳолисининг сўзларига кўра, “Сенагат” банки ҳали ҳам январь ойининг ҳисобидан 50 доллар жўнатолмаган баъзи ота-оналарга февраль ойида яна банкка қайта ташриф буюришларини сўраган. «Ва ўтган ойда Western Union орқали 50 доллар юборишга муваффақ бўлган ота-оналарга кейинги сафар фақат март ойида пул жўнатишлари мумкинлиги айтилган эди», деб айтган манба.

Аксарият туркман фуқаролари учун пул ўтказмаларида чекловлар мавжудлигига қарамай, Европа мамлакатларида таҳсил олаётган баъзи талабалар ҳали ҳам Western Union орқали юборилган Туркманистондаги қариндошларидан 200 доллар олишга муваффақ бўлишди.

Талабаларнинг ота-оналари билан суҳбатда Туркманистон банкларини чет эл университетлари талабалари учун ажратилган валюта маблағларини тақсимлашда фуқароларга нисбатан турли муносабатларда айбладилар.

Сўнгги бир неча йил ичида Туркманистонда юз бераётган иқтисодий инқироз туфайли мамлакат ташқарисига пул ўтказмаларига чекловлар мунтазам равишда кучайтирилмоқда. Валюта конверсиясининг тўхтатилиши сабабли мамлакатда қора бозор фаолият юритмоқда. Туркманистон Марказий банки расмий курсни 1 АҚШ доллари учун 3,5 манатдан ушлаб турибди ва қора бозорда унинг қиймати 32 манатга етди.

XS
SM
MD
LG