Ссылки доступа

Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Жээнбековни жавобгарликка тортишни талаб қилди


Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакат хавфсизлик идораларига Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбековни 2020 йил октябрь воқеалари учун жавобгарликка тортилишини талаб қилган баёнот юборди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Наргиза Қувватова 2 февраль куни маълум қилди.

«Қабул қилинган ариза Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигига юборилган, чунки у ерда жиноий ишлар очилган. Ариза мавжуд ишлар доирасида кўриб чиқилиши ва уларга ҳуқуқий баҳо беришга йўналтирилган», — деди Қувватова.

Қайд этилишича, Октябрь воқеалари қурбонлари Қирғизистон Умуту ҳаракатини тузган ва тинч митингга чиққан фуқароларни тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига буйруқ бергани учун собиқ президент Сооронбай Жээнбековни жавобгарликка тортиш тўғрисида баёнот ёзган. Улар Жээнбековни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишни талаб қилмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаяпти.

«Қирғиз Умуту” жамоат бирлашмаси ўтган йилнинг 1 декабрида давлат рўйхатидан ўтган ва уни Саламат Алмазбек уулу бошқаради.

Январь ойида ва ўтган йил октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига қарши норозилик намойишлари натижасида жароҳат олган 80 дан ортиқ фуқаролар собиқ президент Сооронбай Жээнбековни жавобгарликка тортиш талаби билан Бош прокуратурага мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.

4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. 5 октябрь куни сайлов натижаларидан бўлган сиёсий партиялар тарафдорлари митингга чиқишди ва у тартибсизликка айланиб кетди.

Тўқнашув пайтида намойишчилар ҳам, полиция ҳам яраланган. Расмий маълумотларга кўра, мингдан ортиқ одамга тиббий ёрдам кўрсатилди. 19 ёшли Умутбек Олтинбек ўғли жароҳати туфайли вафот этди. Каучук ўқлардан яраланиш натижасида кўриш қобилиятини йўқотганлар ҳам бор.

Натижада юзага келган сиёсий инқироз 2017 йилги сайловлар натижаларига кўра сайланган Сооронбай Жээнбековнинг президентликдан истеъфога чиқишига олиб келди.

XS
SM
MD
LG