«2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби А. Хожиметов ва илгари Ташқи ишлар вазирлигида мухбир сифатида аккредитациядан ўтган Al-Jazeera телеканали мухбири Агниешка Пикулитцка-Вильчевски ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида унинг аккредитацияси ва содир бўлган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди», — дейилади ТИВ хабарида.
Вазирлик чет эллик журналистдан содир бўлган воқеа учун узр сўраганини таъкидлади. Чет эллик журналист илгари эслатиб ўтган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилди.
Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, А.Пикулитцка-Вильчевски учун журналист аккредитацияси 2021 йил 3 февралгача расмийлаштирилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, полшалик журналист Агниеска Пикулитцка Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимининг таъқибидан шикоят қилган эди. Журналист ўз твиттерида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги вакили уни нафақат таъқиб қилгани, балки босим ўтказганини, республикада аккредитация эвазига ижобий мақола ёзишга мажбур қилганини айтди.