Ссылки доступа

Қозоғистонлик олигарх, ERG эгаларидан бири Алижон Ибрагимов вафот этди


Олигарх Алиджан Ибрагимов.
Олигарх Алиджан Ибрагимов.

3 февраль куни 67 ёшида, Eurasian Resources Group (ERG) нинг асосий акциядорларидан бири бўлган қозоғистонлик олигарх Алижон Ибрагимов вафот этди. Бу ҳақда халқаро компаниялар гуруҳи ўз веб-сайтида эълон қилди. Пресс-релизда ўлим жойи ва сабаби кўрсатилмаган.

Қирғизистоннинг Кактус.медиа янгиликлар сайти ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда, Ибрагимов коронавирус инфекциясининг асоратидан вафот этган бўлиши мумкинлигини ёзди.

«У Бельгияда вафот этди, аммо у ўз ватани Токмакда (Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги шаҳар. — таҳр.) дафн этилади. Маълумки, Ибрагимов Қозоғистонда касал бўлиб қолган. Унинг аҳволи ёмонлашгач, у Бельгияга даволаниш учун борди ва кейинчалик у ерда вафот этди», деб ёзади Кактус.Медиа.

ERG акцияларининг 20,7 фоиз эгаси Ибрагимов, Евросиё Ресурслар гуруҳи олигархлари Александр Машкевич (20,7 фоиз) ва Фаттоҳ Шодиев (18,6 фоиз) ва Қозоғистон ҳукумати (40 фоиз) шериги бўлган.

2019 йилда Форбес журнали Ибрагимовнинг бойлигини 2,3 миллиард долларга баҳолаган (Машкевич 2,4 миллиард, Шодиев 2,1 миллиард доллар).

Газетанинг ёзишича, тадбиркор, бошқа бойликлари қатори, Евросиё банки, Евросиё саноат компаниясини ўз ичига олган Евросиё молия компанияси акциядорлик жамиятларининг 33 фоизига эгалик қилади. 2020 йилда у Форбес журналининг Қозоғистон версияси томонидан эълон қилинган Қозоғистоннинг 50 энг бой ишбилармонлари рейтингида бешинчи ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG