Ссылки доступа

Қирғизистон полицияси вояга етмаган қизни ўғирлашнинг олдини олди


Иллюстративное фото на тему ала качуу - похищения девушек с целью женитьбы.
Иллюстративное фото на тему ала качуу - похищения девушек с целью женитьбы.

3 февраль куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти йўл ҳаракати полицияси инспекторлари 2004 йилда туғилган вояга етмаган қизни ўғирлашни олдини олдилар.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, тўхтатилган автомашиналардан бирининг ҳайдовчининг ҳужжатларини текширишда инспекторлар машинада ёш қизни кўриб қолади. Ёш қиз уни Токмак шаҳридаги таълим муассасасидан ўғирлаб кетишаётганини айтган. Қизни Манас аэропорти яқинида жойлашган қишлоқлардан бирига олиб кетишаётган бўлган.

Автоулов ҳайдовчиси, шунингдек, 2001 йилда туғилган қизни ўғирлаб кетаётган шахс қўлга олиниб, Сокулук вилояти ИИБ тергов-тезкор гуруҳига топширилган.

2013 йилда Қирғизистонда мажбурий никоҳ учун қизларни ўғирлаш учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Қонунда ушбу жиноят учун беш йилдан етти йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Аммо ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, муаммо ҳали ҳам долзарбдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ишларда жабрдийдаларнинг катта фоизи кўпинча судга мурожаат қилмайди.

2018 йилда 20 ёшли талаба Бурулайни ўғирлаб кетган шахс қизни полиция маҳкамасида пичоқлаб ўлдирган эди.

XS
SM
MD
LG