Ссылки доступа

Тожикистон транспорт вазирлиги раҳбари: пандемия туфайли юк ва йўловчилар ташиш сектори 26 миллион доллар йўқотди


Тожикистон Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли юк ва йўловчилар ташиш соҳаси 300 миллион сомонийдан (26,3 миллион доллар) кам маблағ олган.

Мамлакат транспорт вазири Азим Иброҳим 3 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон бугун ҳам мамлакат ташқарисига йўловчиларни темир йўл транспорти орқали қайта тиклашга тайёрлигини айтди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли, бу ҳали мумкин эмас.

Пандемия пайтида Россиядаги минглаб тожик муҳожирлари уйларига қайтишни кутишди, баъзилари чартер рейслари билан қайтиб келишди, бошқалари пул муаммоси туфайли темир йўл ва қуруқлик йўллари очилишини кутишди.

Транспорт вазирлиги раҳбари, шунингдек, Тожикистонга етиб келган ҳар бир юк вагонида аввал пухта санитаризация ўтказилиб, кейин кириш учун рухсат олишини айтди.

Тожикистон ҳукумати пандемия оқибатида мамлакат иқтисодиётига етказилган зарарнинг умумий миқдори 2 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини илгари ҳам билдирган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этиши мумкин.

Пандемия, шунингдек, Россиядан пул ўтказмаларининг тахминан 40 фоизга камайишига олиб келди. Тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари мамлакат иқтисодий ўсишининг асосий манбаларидан биридир.

Март ойидан бошлаб Тожикистонга мунтазам рейслар тўхтатилган ва иқтисодиётнинг даромадли соҳаси ҳисобланган туризм соҳаси деярли даромадсиз.

XS
SM
MD
LG