Ссылки доступа

Тожикистонда тадбиркорлар озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини асоссиз равишда оширгани учун жаримага тортилмоқда


Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Монополияга қарши хизмат маҳаллий тадбиркорларни ўтган йили нархларни асоссиз кўтарганлиги учун 11 миллион сомоний (1 миллион доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортди.

Ўтган йилнинг баҳоридан бошлаб Тожикистон аҳолиси нархларнинг кўтарилиши, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларидан шикоят қилмоқда. Одамларнинг айтишича, пандемия пайтида ун, тухум, шакар ва ўсимлик мойи каби озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари сезиларли даражада ошганлиги сабабли уларнинг даромадлари пасайган. Мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Монополияга қарши хизмат раҳбари Абдулмажид Мўминзод 3 февраль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида агентлик нархлар устидан назоратни кучайтирганини айтди. Монополияга қарши идора мутасаддилари товарлар ва хизматлар нархларини асоссиз кўтарганларни жаримага тортдилар, деди у.

Аммо, суҳбатдошларнинг таъкидлашича, на жарима, на нарх назорати бозорлардаги вазиятни ўзгартира олмайди.

«Энди бозорда гўштнинг ҳар килограмми учун 50 сомоний, картошка учун 5-7 сомоний, бир қоп ун 220 дан 270 сомонийгача сотилмоқда. Бу жуда қиммат. Афсуски, бозорларда нархларни тартибга солиш билан ҳеч ким шуғулланмайди», — дейди Хатлон вилоятининг Панж туманида яшовчи Хаким Ғаффоров.

Айни пайтда маҳаллий тадбиркорлар ва савдогарлар тегишли тузилмалар товарлар ва хизматлар нархларини назорат қилишини таъкидлайдилар. Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларининг ошиши, бошқа нарсалар қатори, импортнинг юқори улуши билан ҳам боғлиқ, дейди улар. Пандемия пайтида дунёнинг деярли барча мамлакатларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бормоқда.

Монополияга қарши хизмат раҳбари ҳам нархларнинг ошиши ташқи омил билан боғлиқ деб ҳисоблайди. «Ишлаб чиқарувчи мамлакатларда ўсимлик мойининг нархи 47 фоизга кўтарилди. Расмий маълумотларга кўра, Покистон ва Россияда шакар нархи 37 фоизга ошган», — деди Абдулмажид Мўминзод.

Тожикистонлик иқтисодчиларнинг таъкидлашларича, амалдорлар ҳар сафар ташқи омилларга мурожаат қилмасликлари керак. Муаммонинг бошқа ечимларини топиш керак, масалан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун шароит яратиш ва маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш керак, улар таклиф қилмоқда.

Яқинда Тожикистон Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги ўтган йили мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг мисли кўрилмаган даражада кўтарилишини қайд этди. 2020 йилда баъзи маҳсулотлар 42 фоизгача, ноозиқ-овқат товарлари олтигача кўтарилди, дея таъкидлади бўлим.

XS
SM
MD
LG