Ссылки доступа

Жўқорғи Кенгес Улуғбек Мариповни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлади


Улукбек Марипов.
Улукбек Марипов.

Жўқорғи Кенгесининг депутатлари 3 февралдаги йиғилишида Улуғбек Мариповни Қирғизистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқлашди.

Бошқа қарорларда парламент аъзолари Марипов томонидан таклиф қилинган ҳукумат дастури, тузилиши ва таркибини маъқулладилар.

Бош вазир лавозимига Марипов номзодини «Республика-Ата Журт” фракцияси таклиф қилди. 2016 йилдан бошлаб у Ҳисоб палатасининг раиси бўлиб, ундан олдин у президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби билан ҳукумат таркиби сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Янги ҳукумат вазирликлар, қўмиталар ва идоралар сонини 48 тадан 12 тагача қисқартиришга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG