Ссылки доступа

Москвадаги Европа Иттифоқи дипломатлари маҳаллий вакцина билан эмланади


Европа Иттифоқи Москвадаги дипломатларига, агар хоҳласа, препарат ҳали Европа Иттифоқи регуляторлари томонидан тасдиқланмаганига қарамай Россиянинг Спутник V коронавирус вакцинаси билан эмлашга рухсат беради.

Бу ҳақда Москвадаги Европа Иттифоқи делегациясининг ички хатида айтилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Россия ҳукумати эмлашни истаган дипломатик ходимларга эмлашни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилган ва бунинг учун зарур маълумотлар йиғилмоқда.

Мактубда айтилишича, расмийлар препарат номини тилга олишмайди ва дипломатик корпус томонидан қизиқиш бўлган тақдирда барча керакли маълумотларни тақдим этишга ваъда беришади.

Брюсселда Европа тиббиёт агентлиги томонидан тасдиқланмаган тақдирда COVID-19 учун маҳаллий дорилар билан эмлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилмаган. Москвадаги манбанинг таъкидлашича, Россия расмийлари ҳар қандай фурсатда европалик дипломатларга эмлашни таклиф қилишади.

Бугунги кунда Европада учта вакцина тасдиқланган: Pfizer / BioNTech, Модерна ва AstraZeneca. Москвага ташрифи арафасида Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Хосеп Боррел Россиянинг вакцинаси Европа Иттифоқи мамлакатларида фойдаланиш учун тасдиқланиши мумкин, агар мутахассислар унинг самарадорлигига ишонч ҳосил қилсалар.

Аввалроқ, дунёдаги энг обрўли илмий журналлардан бири — «Lancet» Спутник V синовининг учинчи босқичининг оралиқ натижаларини эълон қилди. Препаратнинг самарадорлиги 91,6 фоизни ташкил этди, дейилади нашрда.

XS
SM
MD
LG