Ссылки доступа

Бишкекда мактаб ва болалар боғчаларини очишни талаб қилувчи акция бўлиб ўтди


4 февраль куни Бишкек шаҳар ҳокимлиги биноси олдида 20 га яқин киши давлат мактаблари ва болалар боғчаларини очишни талаб қилиб митинг ўтказди.

Иштирокчилар Қирғизистон Республикаси пойтахтида мактаб ўқувчиларининг он-лайн таълими ҳали ҳам давом этаётгани, мактаблар мамлакатнинг бошқа минтақаларида одатдагидек ишлаётгани, Бишкекда бозорлар ва савдо марказлари каби бошқа иншоотлар очиқлигидан норозиликларини билдирдилар.

Бишкек мери ўринбосари Айхан Чйнйбаева намойишчилар билан учрашди ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш чоралари туфайли мактаблар ва болалар боғчалари иши тикланмаётганини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, минтақалар билан таққослаганда, пойтахт мактабларида ўқувчилар кўпроқ, шунинг учун вирусни юқтириш хавфи юқори. Шунингдек, у ўқувчиларнинг ота-оналари орасида болаларини мактабга қўйиб юборишдан қўрқадиганлар кўплигини таъкидлади.

«Бишкекда 200 мингга яқин ўқувчи бор, мактаблар 211 фоизга тўлган. Ҳа, савдо марказлари очиқ, аммо уларда бир вақтнинг ўзида 200 минг киши йиғилмайди», — деди вице-мер.

Қирғизистонда коронавируснинг тарқалиши сабабли 2020 йил март ойида мактаблар карантин қилинди, ўқитиш масофапф ўтказилди. 2020/2021 янги ўқув йилида ҳам ўша форматда давом этди.

2020 йил 11 ноябрдан бошлаб мамлакат бўйича 1 489 та мактабга 1-6, 9 ва 11-синф ўқувчилари учун одатдаги дарсларига қайтишга рухсат берилди. Маҳаллий ҳокимият мустақил равишда мактабларда ўқишни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бишкек мерияси пойтахтдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, мактаблар очмади, кейинчалик 2021 йил 20 январдан бошлаб болалар боғчалари ишини қайта тиклаш ва барча мактаб синфларида 1 февралдан ўқитишни бошлаш режалари эълон қилинди. Бироқ, январь ойи охирида мерия оффлайн ўқитишни фақат тўртта параллель — 1, 5, 9 ва 11 синфлар учун бошлаш тўғрисида қарор қабул қилгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG