Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларнинг қолган участкаларини расмийлаштиришни тезлаштириш зарур деб ҳисоблайдилар


Пограничники Кыргызстана. Иллюстративное фото.

Олмаотада Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Музокаралар мавзуларидан бири мамлакатлар ўртасидаги чегараларни делимитация қилиш масалалари бўлди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматида хабар қилинганидек, томонлар қирғиз-ўзбек чегарасининг қолган участкаларини қонуний рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни тезлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Қирғизистон — Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1 378 километрни ташкил этади. Улардан 1 170 км ёки 85% рўйхатга олинган. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида 9 та мунозарали ҳудуд мавжуд бўлиб, у ерда икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддиятлар тез-тез юз беради.

Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида 2020 йилда 12 та ҳодиса, давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида 9 та, қирғиз-ўзбек қисмида эса 3 та ҳодиса содир бўлган.

Бош вазир Улуғбек Марипов Олмаотада бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG