Ссылки доступа

"Кашага пулимиз йўқ": Термизлик уч эгизаклар ота-онаси президентдан ëрдам сўрамоқда (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- "Янги Ўзбекистон"нинг тезак ёқиб кун кечираётган одамлари...Газга бой Ўзбекистонда қиш фаслининг совуқ кунларида оилалар бир хонада исиниб, жон сақлаши одатий ҳол бўлиб қолган. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан мурожаат қилган оила газ йўқлиги, йўлларнинг аҳволи, мактаб шароити ёмонлигидан арз қилмоқда. (видео)

- "Кашага пулимиз йўқ": Термизлик уч эгизаклар ота-онаси президентдан ëрдам сўрамоқда. Термизлик уч эгизак Ҳасан¸ Ҳусан ва Юсуф Мамадалиевларнинг отаси Умид Қулматов мардикорлик қилиб¸ кунига 35-40 минг сўм топади. Муниранинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг топгани каша сотиб олишга етмаганидан эгизаклар сувда ивитилган печенье билан қорин тўйдиришади. (видео)

- Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган "Спутник V" вакцинаси билан оммавий эмлаш бошланди. Россиянинг вакцинасини ишлаб чиқариш учун буюртма олган Қарағанда фармацевтика заводи Назарбоевлар оиласига тегишли. (видео Директ)

- Россия қурилиш объектларига ишчи муҳожирлар етишмаётир. Чегаралар ёпиқлиги сабабли, Россиянинг қурилиш майдонларида ишчи кучи етишмаслиги давом этмоқда. Россия Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллин сўзларича, пандемия сабабли 1,5 миллиондан кўпроқ ишчи муҳожир Россияни тарк этган. (видео)

- Суд Навальнийни 3,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Москванинг Симонов туман суди мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни 3,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди. (видео)

- Қайнона ва келин зиддияти сабаб тўрт қизли оила уйсиз қолди. Денов тумани Сурхон-диëр маҳалласида яшовчи Очилдиева Феруза қайнонаси билан бўлган келишмовчиликлар ортидан тўрт қизи ва эри билан бирга уйсиз қолди. Ферузанинг айтишича¸ шу кунларда оила учга бўлиниб кетган. Катта қизлари онасининг уйида¸ ўзи кичик қизи билан опасининг уйида¸ эри эса ишлаëтган жойида яшашга мажбур. (видео)

- Тожикистонда барча масжидлар очилди. Тўққиз ойдан сўнг Тожикистонда масжидлар яна иш бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мусулмонларни гигиена қоидаларига риоя қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга чақирмоқда. (видео Директ)

- “Янги Ўзбекистон”нинг совет давридан қолган мактаби. Қамаши ХТБга қарашли 27-мактабда атрофдаги бир неча қишлоқ болалари ўқийди. Мактаб биноси аҳоли томонидан 1980-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Ўқувчилар мактабда спорт билан шуғулланиш учун шароит йўқлигидан арз қилмоқда. (видео)

- Москвадаги муҳожирлар уларни "дангаса" деб атаган Каримов ҳайкалини зиёрат қилди. Ислом Каримов ҳайкалига гулчамбар қўйиш тадбири унинг Москвадаги монументи олдида ҳам ўтказилди. Тадбирда элчихона ходимлари, жумладан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва консуллари қатнашди. (видео)

- Петербургдаги намойишчилар гуруҳи полициячиларни қувмоқда. Санкт-Петербургнинг Сенная майдонида бир муддат полициячилар намойишчилардан қочди. "Фонтанка" нашри эълон қилган видеода полициячилардан бири намойишчиларга қарши тўппончасини ғилофдан чиқаришга ҳаракат қилаётгани акс этган. (видео)

- Россияда Навальний ҳимоясига чиққанлар қўлга олинмоқда. (фотогалерея)

- Афсонавий ўзбек раққосаси пандемия даврида америкаликларни лазгига ўйнатмоқда. Қадимий лазги рақси ҳақида китоб муаллифи¸ олима ва раққоса Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матëқубова Америкадаги талабаларга хореографиядан онлайн дарслар ўтмоқда. (видео)

- Кўчада беҳуш ҳолатда топилган муҳожир руҳий касаллар клиникасига тушди. Шу йилнинг 11 январ куни Москва шаҳрининг Троицкий тумани Вороновское Юқумли касалликлар клиника марказига беҳуш ҳолатда бўлган кўринишидан осиёлик йигит олиб келинади. На ҳужжати, на ўзининг кимлигини билган бу шахс тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумот тарқалди. (видео)

- "Путин саройи"га назар. Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) томонидан тайёрланган тасвирлар президент Владимир Путин "шахсий сарой" сифатида ишлатиши иддао қилинаётган Қора денгиз соҳилидаги қасрнинг кўлами ва ҳашаматини очиб берди. (фотогалерея).

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG