Ссылки доступа

Бухородаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида 12 киши жароҳатланди


Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда рўй берган портлаш натижасида 12 киши тан жароҳати олган.

Бухоро вилоят прокуратураси маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бино ичида бўлган 3 киши, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган 9 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган.

Қайд этилишича, 7 нафар фуқаролар ўрта оғир тан жароҳати олишган.

Бухорода янги қурилаётган кўп қаватли уйда 4 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 17:30да портлаш содир бўлгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди.

Маълумотларга кўра, синов чоғида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи бўлмагани туфайли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашгани важидан портлаш юз берган.

Бино "White Group Trading" МЧЖ томонидан 2019 йилдан бери қурилаётган эди.

Портлашдан сўнг ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG