Ссылки доступа

Жейми Флай яна Озод Эвропа / Озодлик радиосига раҳбарлик қилади


Джейми Флай

Озод Европа / Озодлик радиоси (Озодлик) директорлар кенгаши Жейми Флайни медиа корпорациясининг президенти ва бош директори этиб тайинлади. У 16 февралдан лавозимига киришади. Флай 2020 йил июнь ойида лавозимидан кетганидан кейин Озодлик радиосидаги раҳбарлигини қайта тиклайди.

«Медиа-корпорацияга раҳбарлик қилиш учун “Озодлик» радиоси президенти лавозимига қайтганимдан хурсандман», — деди Флай. У пандемия ва бошқа қийинчиликларга қарамай ишлаётган, ҳалол ва холисона журналистлар ҳамда ходимлар билан фахрланишини таъкидлади. «Улар билан яна ишлаш мен учун шараф бўлади», деди Флай.

Флай биринчи бўлиб «Озодлик» радиосининг президенти этиб 2019 йил августда тайинланган. Ўтган йилнинг июнь ойида у истеъфога чиқишини эълон қилди. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорни АҚШнинг ўша пайтдаги глобал медиа агентлиги раҳбари Майкл Пак қабул қилди.

Флай ташқи сиёсат бўйича мутахассис. У Ҳерман Маршалл жамғармаси ва Америка Қўшма Штатлари Конгрессида ишлаган ва Америка Қўшма Штатлари Миллий хавфсизлик кенгаши ва Мудофаа вазирлигида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Флай Озодлик радиосининг президенти сифатида кўплаб мамлакатларнинг расмийларини журналистларнинг ҳуқуқларини бузаётгани ва оммавий ахборот воситаларига қарши қонунчиликни кучайтирганлиги учун бир неча бор танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жейми Флай, Озодлик радиоси президенти бўлганида, тожик расмийларини Озоди радиоси фаолиятига аралашишга уринишлари учун бир неча бор танқид қилган эди. 2019 йил ноябрь ойида Флай Швейцариянинг Сюрих шаҳрида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди ва у билан сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни ҳамда Тожикистонда Озоди радиоси журналистларининг аккредитацияси ва иш шароитлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Жейми Флай аввалроқ, 2019 йил август ойида Тожикистонга ташриф буюрган ва у ерда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашган. У Душанбедан журналистларни ва маҳаллий Озодлик радиосининг тожик хизмати ходимларини аккредитациядан ўтказишга чақирди ва ҳукумат «хабардор бўлган фуқаролар кенг кўламли янгиликлар ва ахборот манбаларига эга бўлиш тожик жамиятлари ва хавфсизлигининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беришини тушунади», деб умид қилди.

XS
SM
MD
LG