Ссылки доступа

Эрон АҚШ санкциялари туфайли нефть экспортидан 100 миллиард доллар йўқотди


АҚШ санкциялари туфайли Эрон нефть экспорти бўйича 100 миллиард долларлик даромадидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Эрон вице-президенти Ишоқ Жаҳонгирий Кирманшоҳ вилоятидаги нефть-кимё корхонасига пойдевор қўйиш маросимида маълум қилди, деб хабар беради ИРНА.

Унга кўра, АҚШ санкциялари Ислом Республикаси иқтисодиётига катта зарар етказди. «Агар санкциялар бўлмаганида, Эрон халқи бундай қийин иқтисодий вазиятга тушиб қолмаган бўлар эди», деди Жаҳонгирий.

Эрон вице-президенти мамлакат учун нефть-кимё саноатининг аҳамиятини таъкидлаб, хусусий сектор вакилларини иқтисодиётнинг ушбу соҳасига сармоя киритишга чақирди.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний 2020 йил 26 сентябрда қилган нутқида АҚШ томонидан 2018 йилда қайта тикланган санкциялардан келиб чиқадиган умумий йўқотиш 150 миллиард долларга баҳоланаётганини айтган эди.

АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ушбу мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларига — нефть қазиб олиш ва банк ишларига таъсир қилади. 2018 йил 5 ноябрдан Вашингтон Эрондан нефть экспорт қилишни ва Эрон нефть компаниялари билан бизнесни тақиқлади. АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп Эронга қарши санкцияларни «мавжуд бўлган энг шахқатсиз санкция» деб ҳисоблашини айтган.

2018 йил 8 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп 2015 йилда Эрон, АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия ўртасида тузилган Қўшма Ҳаракат Режаси (ҚҲР) дан АҚШнинг чиқиб кетишини эълон қилди, бу Теҳронга санкцияларни бекор қилиш эвазига ядро дастурларини чеклаш учун бир қатор чораларни кўришни таъминлайди. Барак Обама президентлиги даврида қабул қилинган ушбу шартномани Трамп бир неча бор «барча вақтлардаги энг ёмон келишув» деб атаган. Аксинча, Теҳрон билан тузилган келишувларнинг европалик иштирокчилари уларни йирик дипломатик муваффақият сифатида баҳолайдилар, бу эса халқаро санкцияларнинг заифлашиши эвазига Эрон ядро дастурини чеклаш имконини берди.

ҚҲРдан бир томонлама чиққандан сўнг, Трамп амалда бўлган санкцияларни босқичма-босқич янгилашини эълон қилди, аммо улар 2015 йилда бекор қилинди.

Вашингтонга кўра, АҚШ Эронни «максимал босим» кўрсатиб, ўзининг ядровий альбитсияларидан воз кечиб, «зарарли хатти-ҳаракатларини» ўзгартиришга мажбурламоқчи.

XS
SM
MD
LG