Ссылки доступа

Доғистонда рус соқчилари полиция бўлимида қишлоқнинг собиқ раҳбарини ўлдиришди


Доғистонда Росгвардиянинг икки ходими қўлга олинди, улар 34 ёшли маҳаллий фуқарони ўлдиришда гумон қилинмоқда. Фуқаро кеча тунда Махачкаланинг Совет тумани полиция бўлимининг идорасидан бирида отиб ўлдирилган.

ОАВ маълумотларига кўра, ўлдирилган шахс Новолакский тумани Новокули қишлоғининг собиқ раҳбари Абакар Капланов. Тергов қўмитаси уни «аввалги душманлик муносабатлари туфайли» ўлдирганини айтди. Можаронинг сабаби, «Кавказ тугуни» нашри ёзганидек, ер билан боғлиқ низо бўлиши мумкин. Доғистоннинг “Черновик” газетаси Каплановнинг полицияда хизмат қилган эгизак укалари Қурбоновлар отиб ўлдирганини даъво қилмоқда. Айтилишича, улар жабрланувчига 30 дан ортиқ ўқ отган.

Қотилликдан сўнг, Советский туманидаги полиция идорасида 300 дан ортиқ қурбоннинг қариндошлари ва танишлари тўпландилар. Оломонни тинчлантириш учун воқеа жойига республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Магомед Абдурашидов ҳам келган.

XS
SM
MD
LG