6 февраль куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ушбу идора раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар бошчилигидаги Толибон ҳаракати сиёсий идораси делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.
Толибон делегациясининг Қатардаги вакили Муҳаммад Наим Вардакнинг берган интервьюсида ҳаракат раҳбарларининг Ашхободга ташрифи Туркманистоннинг расмий таклифига биноан амалга оширилганлигини айтди.
«Мулла Барадар Охунд Туркманистоннинг таклифига биноан амалга оширилган ташриф давомида Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди», деди Наим Вардак.
Афғонистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, толиблар Афғонистондаги Туркманистоннинг инфратузилма лойиҳаларига хавф туғдирмасликка ваъда беришган. Кузатувчилар илгари Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга етказиб бериш бўйича узоқ муддатли Туркманистон — Афғонистон — Покистон — Ҳиндистон (ТАПҲ) лойиҳаси доирасида Ашхобод дуч келадиган муаммолардан бири хавфсизлик билан, иккинчиси молиявий қийинчиликлар билан боғлиқлигини таъкидлашди.
«Туркманистон ташаббуси билан Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш алоҳида эътибор ва баҳога лойиқдир. Ҳеч шубҳа йўқки, ТАПҲ, ТАП ва Туркманистондан Афғонистонга темир йўллар қурилиши каби лойиҳалар Афғонистонда тинчлик ва иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Бир томондан, мамлакатимиз мустақиллиги учун кураш кетаётган бир пайтда, биз, ўз навбатида, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча миллий лойиҳаларнинг ҳимоясини таъминлаб, фаровонликка зарур ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Ашхободдаги матбуот анжуманида сиёсий идора вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин ва Толибон музокаралар гуруҳи.
У шунингдек, толиблар ТАПҲ ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва хавфсизлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.