Ссылки доступа

Коронавирус Қозоғистонда: бир суткада 1146 та янги ҳолат ва саккизта ўлим қайд этилди


Қозоғистонда бир сутка давомида 1 146 та янги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 69 та «коронавирус пневмонияси» ҳолатини қайд этди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда лаборатория томонидан тасдиқланган коронавирус инфекциясининг сони 5 февраль куни 195 112 кишини ташкил қилди. Бутун пандемия пайтида 13 мартдан бошлаб мамлакатда ушбу юқумли касалликдан 2 595 киши вафот этди, ўтган кун давомида эса саккиз бемор ҳаётдан кўз юмди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 августдан бошлаб «Коронавирус белгилари бўлган пневмония» ва ундан вафот этганлар (аломатлари бир хил, аммо салбий ПЗР тести бўлганлар) бўйича статистик маълумотларни олиб боради. Ушбу санага қадар касалликнинг ҳолатлари маълумотлар базасида акс эттирилмаган. Шу вақт ичида 48 295 га «пневмония» ташхиси қўйилган бўлиб, ундан ўлимлар — 579 тани ташкил қилган. 5 февралда ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Бугунги кунга келиб даволанаётган беморларнинг умумий сони 27 107 кишини ташкил қилмоқда. Шулардан 16 616 касалда ПЗР текшируви билан касаллик тасдиқланган. 269 беморнинг аҳволи оғир, ўта оғир аҳволдагилар сони — 48 та, сунъий нафас олиш аппаратига уланганлар сони — 42 та.

АҚШда жойлашган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра дунё бўйлаб 106 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. Тахминан 58,8 миллион соғайган деб ҳисобланади ва 2,31 миллиондан ортиқ бемор вафот этди.

XS
SM
MD
LG