Ссылки доступа

Бишкекда фаоллар анъанавий «Қонунийлик учун» тинчлик маршига чиқишди


Участники марша «За законность!», 7 февраля 2021 г. Фото организаторов.

7 февраль куни Бишкекда «Қонунийлик учун!» деб номланган навбатдаги тинч юриш бўлиб ўтди.

Акция ташкилотчиларининг сўзларига кўра, унда 40 га яқин киши қатнашган. Анъанага кўра, улар тушлик пайтида пойтахт марказидаги темир йўл станциясида тўпланиб, Эркиндик шоҳ кўчаси бўйлаб “Ола-Тоо” марказий майдонига қараб юришган.

Юриш давомида иштирокчилар Қирғизистонда коррупцияни йўқ қилиш ва қонун устуворлигини ўрнатиш бўйича талабларини билдирдилар. Фаоллар қўлларида Қирғизистон Республикаси Конституцияси акс этган плакатлар ва қонунларга риоя қилишга чақирувчи турли шиорларни ушлаб туришган.

Президент ва ҳукумат идоралари ҳанузгача акция талабига изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, “Баштан Башта” ҳаракати томонидан бошланган «Қонунийлик учун» тинчлик ҳаракати октябрь воқеаларидан ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси бошлангандан кейин бошланган эди. Анъанага кўра, улар ҳар якшанба куни Бишкек марказида ўтказилади. Одатда уларга фуқаролик фаоллари ташриф буюришади, уларга баъзида сиёсатчилар ва Жўқорғи Кенгес депутатлари қўшилишади.

XS
SM
MD
LG