Ссылки доступа

Мьянмада ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтганидан сўнг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда


Мьянма аҳолиси 6 февраль куни Янгон кўчаларига чиқиб, ҳарбийлар томонидан ҳокимият эгаллаб олинишига қарши чиқди.

Бу мамлакатда 2007 йилги заъфарон инқилобидан кейинги демократияга бошлайдиган энг йирик норозилик намойишларидир.

Ҳарбий хунтага қарши кенг миқёсли намойишларнинг иккинчи кунида мамлакатнинг энг йирик шаҳри Янгонда намойишчилар қизил кўйлак кийиб, қўлларида қизил байроқлар ва қизил шарлар кўтаришди. Қизил ранг Аунг Сан Су Чининг Демократия учун Миллий Лигаси (ДМЛ) партиясининг ранги ҳисобланади.

Намойишга йиғилганлар «Биз ҳарбий диктатурани хоҳламаймиз! Биз демократияни хоҳлаймиз!», дея хитоб қилишди.

Жануби-Шарқий Осиё давлатини 50 йил давомида бошқарган Мянма ҳарбийлари, 2015 йилги сайловларда Су Чжи ҳокимиятга келганидан кейин ҳам муҳим сиёсий ва иқтисодий таъсирини сақлаб қолди. Бунгача сиёсатчи бир неча ўн йиллар давомида уй қамоғида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Мянма ҳарбийлари мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганини эълон қилди, ҳукмрон партия раҳбарлари ва мамлакат президенти ҳибсга олинди. Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аунг Хлайн мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.

XS
SM
MD
LG