Ссылки доступа

Хитой гранти эвазига Бишкекда йўллар тикланади


15 мартдан бошлаб Бишкекда йўлларни реконструкция қилиш ХХРнинг гранти ҳисобидан лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида қайта тикланади. Бу ҳақда пойтахт шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, иш расман 2020 йилнинг кузида бошланган ва бунга тайёргарлик кўрилган. Режага кўра 2021 йилда 43 та, 2022 йилда 17 та кўча таъмирланади.

15 мартдан бошлаб Сухе-Батора, Ташкентская, Жайил-Баатйра, Жунусалиев, Койбагаров ва бошқа кўчалардаги 10 дан ортиқ жойларда таъмирлаш ишлари қайта тикланади.

2 йилга мўлжалланган шаҳар кўча ва йўллар тармоғини ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида 5 та кўприк қуриш ва умумий узунлиги 70 километрдан ортиқ бўлган 60 та кўчани таъмирлаш режалаштирилган.

Таъкидланишича, кўплаб кўчалар кенгайтирилади ёки янгидан қурилади, жумладан пиёдалар йўллари ва суғориш тармоғи ҳам яхшиланади.

«Бишкек шаҳрининг кўча ва йўл тармоғини ривожлантириш» лойиҳаси уч босқичдан иборат. 300 миллион РМБ (қарийб 44 миллион доллар) миқдоридаги грант шартномаси имзоланганлиги ҳақида 2016 йилда хабар берилган эди.

Хитойнинг China Road and Bridge Corporation компанияси «Бишкек шаҳрида йўллар тармоғини ривожлантириш» лойиҳасининг иккала босқичини амалга ошириш бўйича тендерда ғолиб бўлди. Биринчи босқич доирасида пойтахтда 7 та кўприк қурилди ва 49 та кўчада деярли 95 километрлик йўллар таъмирланди.

XS
SM
MD
LG