Ссылки доступа

Боррел Россияга қарши Европа Иттифоқининг янги санкцияларини жорий этишга рухсат берди


Жозеп Боррель

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Хосеп Боррел Алексей Навалний билан боғлиқ вазият туфайли Россияга қарши Европа Иттифоқи томонидан янги санкцияларнинг киритилишига рухсат берди. Бу ҳақда Боррел Москвага ташрифидан сўнг ўз блогида ёзган.

Боррелнинг таъкидлашича, янги чекловлар яқинда тасдиқланган инсон ҳуқуқлари бузилишини санкция қилиш механизми томонидан қўзғатилиши мумкин.

Боррел яна бир бор Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Навалнийни зудлик билан озод қилишга чақирганини таъкидлади. Боррелнинг сўзларига кўра, Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлари ихтиёрий равишда қабул қилинган халқаро мажбуриятларнинг бир қисмидир.

Боррел Лавров билан қўшма матбуот анжуманининг агрессив оҳангини қайд этди ва унинг ташрифи фонида учта европалик дипломатнинг чиқариб юборилишига эътибор қаратди. «Вазир Лавров билан учрашувим Европа ва Россия бир-биридан узоқлашаётганини кўрсатди», деб ёзган Боррел.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, томонлар, хусусан, коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар, иқлим инқирози, ядровий келишув доирасида Эрон билан ҳамкорлик зарурлигини муҳокама қилишган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боррелнинг Москвага сафаридан сўнг эълон қилинган позицияси билан танишишдан ҳайратга тушди, деб ёзади ТАСС. Вазирлик маълумотларига кўра, дипломатнинг баёнотлари «унинг матбуот анжуманида берган баёнотлари билан кескин фарқ қилади». Ташқи ишлар вазирлиги Европага қайтгач, Боррелга “аксанлар қандай жойлаштирилиши кераклигини» айтиб беришни таклиф қилди.

Хосеп Боррел 4-6 февраль кунлари Москвада хизмат сафари билан бўлди.

2 февраль куни Москванинг Симоновский суди Алексей Навалнийни колонияга юбориш тўғрисида қарор чиқарди. У 2014 йилда Ив Рошер иши бўйича олган шартли ҳукм уч ярим йил умумий режимдаги колонияда алмаштирилди. Мухолифатчи уй қамоғида ўтказилган вақтни ҳисобга олган ҳолда икки ярим йилдан кўпроқ вақтни қамоқда ўтказиши керак.

XS
SM
MD
LG