Ссылки доступа

Ҳукумат ипотека кредитлари беришнинг янги тартибини тасдиқлади


Бундан буён ипотека кредитлари бозор тамойилларига асосланган ҳолда 20 йилдан кўп бўлмаган муҳлатга берилади.

Ҳукумат бу борада 5 февраль куни Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Низомга асосан қарз олувчиларга ипотека кредитлари 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади. Ипотека кредитлари олганларга аннуитет тўловлар тартиби тадбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди.

Фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида берилади.

Ипотека кредитининг миқдори қишлоқ жойларда ва шаҳарларда 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача бўлади.

Тошкент шаҳрида эса 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

XS
SM
MD
LG