Ссылки доступа

Навоийнинг 580 йиллиги: Шоир ғазаллари ва рубоийларини ўз ичига олган мобил илова ишлаб чиқилди


Ўзбекистонда мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Навоийдан 100 садаф” мобил иловаси ишлаб чиқилди.

“Халқ сўзи” газетаси хабарига кўра, илова муаллифлари Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Нурилло Тўхтасинов, Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Уфора Ҳабибуллаева ва Тошкентдаги Амити университети талабаси Сардорбек Талъатовлардир.

Тез кунда App Store ва Play Market платформаларига жойланажак мобил иловадан Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олгани айтилмоқда.

Иловада ғазаллар бандлари иштирокида интерактив ўйин ҳам берилган. Бу фойдаланувчи учун қизиқарли бўлиш билан бирга, ғазалларни қай даражада ёдлаб олганини билиб олиш имконини беради. Айни пайтда мобил илова таркибига Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли тест бўлимини қўшиш ишлари якунланган.

9 февраль куни Ўзбекистонда Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG