Ссылки доступа

Қирғизистонда Кавасаки синдромига шубҳа қилинган 28 бола касалхонасига ётқизилди


Қирғизистонда 28 бола Кавасаки синдромига шубҳа билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш миллий маркази директори Камчйбек Узоқбоев 9 февраль куни маълум қилди.

Унга кўра, касалхонага ётқизилган беморларнинг 15 тасида ташхис тасдиқланган.

«Афсуски, ёзда енгил шаклдаги коронавирусдан асимптоматик равишда соғайган ва совуқ об-ҳавонинг бошланиши билан болалар посткоид синдромга чалинган. Улар орасида Кавасаки синдроми ташхиси қўйилганлар ҳам бор. Худога шукур, уларнинг деярли барчаси аллақачон соғайиш жараёнида», деди у.

9 февраль ҳолатига кўра Қирғизистонда 150 дан ортиқ бола пневмония ташхиси билан касалхоналарда даволанмоқда. Уларнинг 20 дан ортиғининг аҳволи оғир.

Кавасаки синдроми — бу бир ёшдан саккиз ёшгача бўлган болаларда ўткир респиратор вирусли касалликдан кейин асорат сифатида юзага келадиган отоиммун касаллик. Ташхис — коронар томирларнинг тизимли васкулитини фақат клинисен белгилайди.

XS
SM
MD
LG