Ссылки доступа

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди (видео)


Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси - CPJ Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди. Ташкилотнинг ишонишича, блогер коррупцияга қарши курашгани ортидан соҳталаштирилган жиноят иши асосида қамоққа олинган.

Отабек Сатторий Термиз шаҳар Темир Мирзаев кўчасидаги хонадонидан 30 январь куни гуруҳ фуқаро кийимидаги бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Гентра” русумли машинага ўтқазилиб, олиб кетилган эди.

Кейинроқ маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари блогерни товламачиликда айбламоқда. Айни пайтда унга нисбатан судгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланилган. Агар у айбдор деб топилса, 10 йилгача қамалиши мумкин.

“Ўзбекистон ҳукумати блогер Отабек Сатторийни зудликда озод қилишлари ва ундан сохталаштирилган айбловни олиб ташлаши лозим. Блогерларнинг коррупция тўғрисидаги репортажлари учун қўлга олиниши уларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишидир. Ўзбекистонда журналистлар ўз ишларини жавоб тариқасида қўлланадиган айбловларсиз бажариш имкониятига эга бўлиши лозим”,- деб айтди 8 февраль куни Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастурлари мувофиқлаштирувчиси Гулноза Саид.

40 ёшли блогер Отабек Сатторий Telegram ва YouTube порталидаги “Халқ фикири” видеоблогида вилоят ҳокими Тўра Боболовни танқид қилгани билан танилган.

XS
SM
MD
LG