Ссылки доступа

Муҳожирлар Навальний ва митинглар ҳақида қандай фикрда? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Муҳожирлар Навальний ва митинглар ҳақида қандай фикрда? Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбек муҳожирларига митингларда қатнашишдан, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши ёки депорт қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди. (видео)

- Польшалик журналист: ТИВ ходими мени ўпишга уринди, тегажоғлик қилди ва ҳар хил жойларга таклиф қилди. Польшалик журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска ТИВ ходими ўзига нисбатан қилган жинсий тегажоғлиги¸ уни ўпишга уриниши ҳамда ҳар хил жойларга таклиф қилганлиги ҳақида гапириб берди. Воқеани журналист твиттерда ëзгани ортидан ТИВ журналистдан кечирим сўради ва аккредитация масаласини ҳал қилди. (видео)

- Қирғизистонда мухолифатчилар «миллатлараро адоватни қўзғатиш» иши бўйича сўроқ қилинмоқда. (видео Настоящее время)

- Ҳокимият ёлғон маълумот берди, "халқни бутун дунёга шарманда қилдинг" деб бизни айблади. Оқолтин тумани Гулчамбар қишлоғи аҳолисининг газ йўқлиги сабаб тезак ёрдамида исинаётгани акс этган видео Озодликда эълон қилинганидан сўнг туман ҳокимияти бу видео борасида раддия берди. Аммо қишлоқ аҳолиси ҳокимиятни ёлғон маълумот беришда айблаб, яна бир видео мурожаат ёзди. (видео)

- Етакчи журнал “Спутник V” вакцинасини хавфсиз ва самарали деб топгандан сўнг кўпроқ мамлакатлар Россия вакцинасини ишлаб чиқармоқчи. Дунёнинг етакчи тиббиёт журнали коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини хавфсиз ва самарали деб топгандан сўнг, Москва бу вакцинани кўпроқ мамлакатларда ишлаб чиқармоқчи. “Спутник V” вакцинаси аввалроқ шошма – шошарлик билан, тегишли синовларсиз ишлаб чиқиляпти, деб танқид қилинаётган эди. (видео)

- Нега тожикистонликлар ўз омбудсманларидан норози? (видео Настоящее время)

- Ўзбекистонликлар пандемия даврида Россиядан ватанига энг кўп пул юбораётган муҳожирларга айланди. Россияда ишлаётган муҳожирларнинг ўз юртларига жўнатаётган маблағлари ҳажми кескин ошди. Биргина Ўзбекистонга ишчилар томонидан 1 млрд АҚШ долларидан кўпроқ пул жўнатилди. (видео)

- "Янги Ўзбекистон"нинг тезак ёқиб кун кечираётган одамлари...Газга бой Ўзбекистонда қиш фаслининг совуқ кунларида оилалар бир хонада исиниб, жон сақлаши одатий ҳол бўлиб қолган. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан мурожаат қилган оила газ йўқлиги, йўлларнинг аҳволи, мактаб шароити ёмонлигидан арз қилмоқда. (видео)

- "Кашага пулимиз йўқ": Термизлик уч эгизаклар ота-онаси президентдан ëрдам сўрамоқда. Термизлик уч эгизак Ҳасан¸ Ҳусан ва Юсуф Мамадалиевларнинг отаси Умид Қулматов мардикорлик қилиб¸ кунига 35-40 минг сўм топади. Муниранинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг топгани каша сотиб олишга етмаганидан эгизаклар сувда ивитилган печенье билан қорин тўйдиришади. (видео)

- Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган "Спутник V" вакцинаси билан оммавий эмлаш бошланди. Россиянинг вакцинасини ишлаб чиқариш учун буюртма олган Қарағанда фармацевтика заводи Назарбоевлар оиласига тегишли. (видео Директ)

- Россия қурилиш объектларига ишчи муҳожирлар етишмаётир. Чегаралар ёпиқлиги сабабли, Россиянинг қурилиш майдонларида ишчи кучи етишмаслиги давом этмоқда. Россия Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллин сўзларича, пандемия сабабли 1,5 миллиондан кўпроқ ишчи муҳожир Россияни тарк этган. (видео)

- Қайнона ва келин зиддияти сабаб тўрт қизли оила уйсиз қолди. Денов тумани Сурхон-диëр маҳалласида яшовчи Очилдиева Феруза қайнонаси билан бўлган келишмовчиликлар ортидан тўрт қизи ва эри билан бирга уйсиз қолди. Ферузанинг айтишича¸ шу кунларда оила учга бўлиниб кетган. Катта қизлари онасининг уйида¸ ўзи кичик қизи билан опасининг уйида¸ эри эса ишлаëтган жойида яшашга мажбур. (видео)

- Афсонавий ўзбек раққосаси пандемия даврида америкаликларни лазгига ўйнатмоқда. Қадимий лазги рақси ҳақида китоб муаллифи¸ олима ва раққоса Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матëқубова Америкадаги талабаларга хореографиядан онлайн дарслар ўтмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG