Ссылки доступа

Бишкек ҳокимлигига сайлов: шаҳар ҳокимияти олдида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда


Бишкек шаҳар ҳокимлиги биноси олдида норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда. 30 га яқин киши янги ҳоким вазифасини бажарувчини тайинлашни талаб қилмоқда.

Намойиш иштирокчилари «Руслан Тагаев шаҳар ҳокими лавозимига лойиқ» деган ёзув билан плакатларни ушлаб туришибди.

9 февраль куни Эрмек Нургазиев шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Илгари у Эмма Строй қурилиш компаниясининг бош директори бўлиб ишлаган. Ушбу тайинлаш жамоатчилик томонидан танқидларга сабаб бўлди. Фуқаролар норозилик митинги пайтида Нургазиев аёлга қўл кўтарганини эсладилар.

10 февраль куни эрталаб Бош вазир Улукбек Марипов ушбу қарорни бекор қилгани ва янги ҳоким в.б. — Чуй вилоятининг собиқ губернатори Бақтйбек Худайбергеновни тайинлагани маълум бўлди.

Нашримиз 2018 йилда қурилиш бизнесидаги фирибгарликлар бўйича текширувни эълон қилган эди. У ерда Эрмек Нургазиев номи ҳам тилга олинган.

Президент Садир Жапаров ўзининг Инстаграм саҳифасида безорилик ва мулкий низоларга алоқадор шахсни Бишкек шаҳар ҳокими этиб тайинлаш мумкин эмас деб ҳисоблаганини ёзди.

Кейинчалик, Президент матбуот котиби Галина Байтерек «Садир Жапаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида ўз фикрини билдирди ва якуний қарорни Бош вазир қабул қилади» деб таъкидлади.

XS
SM
MD
LG