Ссылки доступа

Россиянинг «Спутник V» вактсинасини ишлаб чиқарувчи қозоғистонликлар дори нархини эълон қилмади


Қарағанда фармацевтика мажмуаси раҳбарияти корхона Россиянинг Спутник V коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун оладиган бюджет маблағлари тўғрисида журналистларнинг саволларини жавобсиз қолдирди.

9 февраль куни корхонага таклиф қилинган оммавий ахборот воситалари Қарағандадаги мажмуа ишлаб чиқаришни бошлаган вакцинанинг нархи тўғрисида сўрашди.

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва РИЖ томонидан имзоланган ҳукуматлараро битим мавжуд (Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси — Спутник В вакцинасини ишлаб чиқаришни молиялаштирган ташкилот. — таҳр.) У ерда нарх белгиланади. Энг муҳим савол нархнинг қанақалигида эмас. [Қозоғистон] президенти вакцина бепул бўлишини айтди. Шунинг учун эмланадиганлар учун нархнинг аҳамияти йўқ, — деди Қарағанда фармацевтика мажмуасининг ҳаммуаллифи Қайрат Боранбаев, мамлакатдаги энг бой ишбилармонлардан бири ва Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи Дарига Назарбоеванинг турмуш ўртоғи.

Корхона бюджетдан пул олади — Спутник V ни сотиб олиш учун давлат хазинасидан миллиардлаб тенге ажратилганлигини эслатиб, ҚФК директори Сергей Барон «энди Россия ва Қозоғистонда Спутник V вакцинасининг нархи бир хил» эканлигини таъкидлади, лекин рақамлар ҳақида маълумот бермади. Барон, ҚФКда ишлаб чиқарилган вакцинани мамлакатдаги ягона дори-дармон дистрибютори — СК-Пҳармаcиа томонидан сотиб олинаётганини айтиб, ушбу комплекс «зарар билан ишламайди, унинг харажатларини қоплайди» деди.

Боранбаев ва Барондан яна рус вакцинаси нархини айтишини сўрашди, аммо улар яна жавоб беришдан қочишди.

- Нарх Россия Федерациясидаги нархига мос келади. Нима учун бу рақамдан ташвишланяпсиз? — деди Боранбаев.

Тадбиркор ва ҚФК директори Соғлиқни сақлаш вазирлигига вакцинанинг нархи тўғрисида саволлар билан мурожаат қилишни илтимос қилдилар. Боранбаев вакцина ишлаб чиқариш «ижтимоий лойиҳа» эканлигини такрорлади. Олдинроқ у билан суҳбатда ушбу дорини чиқаришда ҳеч қандай «маржа» йўқлигини, бундан ташқари, ҳукумат вакцинанинг нархини белгилаганида, Қозоғистонда қайта қадоқлаш харажатлари ҳисобга олинмаганини айтган.

Сешанба куни ҚФК менежерлари компания шунингдек, Гамалея институтига (Спутник V ишлаб чиқарувчиси) вакцинанинг биринчи экспериментал партиясининг 220 00 дозасини юбориш ва қайтариш харажатларини қоплаганини айтди, аммо харажатлар миқдорини айтмади.

Январь ойи охирида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Марат Шоранов Спутник V нинг нархи Россияда ёки Қозоғистонда ишлаб чиқарилган жойидан қатъий назар, бир хил бўлишини айтди. Унга кўра, нархлар, вакцинанинг партиясига қараб, «турли даврларда 20 дан 26 долларгача ўзгариши мумкин», умумий миқдори шартномалар имзолангандан ва якуний тижорат таклифи киритилгандан сўнг эълон қилинади.

Умуман олганда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистон Россиянинг Спутник V вакцинасини сотиб олиш учун 16,8 миллиард тенге (тахминан 40 миллион доллар) ажратади. Шорановнинг сўзларига кўра, вакцинанинг бир қисми тўғридан-тўғри Россиядан, бир қисми эса ҚФКдан сотиб олинади.

1 февралда Қозоғистонда оммавий эмлашни бошлаган Спутник V мамлакатда расмий равишда рўйхатдан ўтказилмаган.

XS
SM
MD
LG