Ссылки доступа

Сенаторлар Трампга импичмент жараёнини конституциявий деб тан оладилар


Заседание Сената

АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан мамлакат Конституциясига мувофиқ собиқ президент Доналд Трампнинг импичмент жараёнини тан олди. Қарорга 56 сенатор, шу жумладан Трамп аъзоси бўлган Республикачилар партиясидан олтитаси овоз берди.

Вакиллар палатаси Доналд Трампни лавозимидан 20 январь куни расман кетишига бир неча кун қолганида уни исён қўзғатишда айблаб, унга нисбатан импичмент эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қонунчиларга кўра, Трампнинг сайлов натижаларини тан олишни истамаслиги ва унинг чақириқлари 6 январь куни Капитолийга бостириб киришга уринишни келтириб чиқарди.

Трампнинг адвокатлари собиқ президентнинг импичмент ишини кўриб чиқиш учун Сенат қонуний ваколатга эга эмаслигини таъкидлашди. Бундан ташқари, улар Трампнинг нутқи америкаликларнинг сўз эркинлигини кафолатлайдиган Конституцияга киритилган биринчи тузатиш билан ҳимояланганлигини даъво қилишмоқда.

Прокуратура Конституцияда президентларнинг ўз лавозимининг сўнгги кунларида ваколатларини суиистеъмол қилишларига йўл қўядиган истисно йўқлигига ишора қилди. Акс ҳолда, давлат раҳбари ваколат муддати тугаши билан «нима қилса» ҳам бўлар эди, деди прокуратура етакчиси демократ Жейми Раскин. Шундан сўнг, Сенат 6 январь куни Вашингтонда Трампни қўллаб-қувватлаган митинг ва ундан кейинги тартибсизликлар ва Капитолийга бостириб кирган кадрларни намойиш этди.

Импичментни қўллаб-қувватлаш учун камида 50 демократ ва мустақил қонунчилар, шунингдек Сенатнинг 100 аъзосидан 17 республикачи овоз бериши керак. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай миқдордаги овозларни қўлга киритиш қийин бўлади.

XS
SM
MD
LG