Ссылки доступа

Қирғизистон муфтийси мусулмонлар диний идорасидаги коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди


10 февраль куни Қирғизистон муфтиси Мақсатбек ажи Тўхтомушев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда Мусулмонлар диний идораси сайтида хабар берилган.

Шунингдек, нашр Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМИДБ) суд қароридан кейин идоранинг бош бухгалтери тўғрисида маълумот беришини айтмоқда.

Аввалроқ, жуда катта миқдордаги пора бериш фактида, ҚМИДБнинг бош бухгалтери ҳибсга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган эди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, муфтият раҳбарияти ҳар ойлик фоиз тўловларини олиш учун хусусий молия институтларига қарз бериб, ҳажга берилган зиёратчиларнинг маблағларидан фойдаланган. Қайд этилишича, ушбу фактларни ошкор қилгандан сўнг, ҚМИДБ раҳбарияти Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига 100 минг доллар миқдорида пора таклиф қилган.

Мақсат ажи Токтомушев 2017 йил 4 мартда Қирғизистон муфтийлигига қайта сайланди. Унинг ваколат муддати 2021 йил 4 мартда тугаши керак эди.

XS
SM
MD
LG