Ссылки доступа

Одам савдосидан жабрланганлар олти давлат ташкилоти томонидан идентификация қилинади


Жорий йилнинг 8 февраль куни ҳукумат қарори билан Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган тарқатди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигига қарашли “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълумот тарқатди.

Низомга мувофиқ, дастлабки идентификацияни бевосита амалга ошириш ишлари билан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги каби ваколатли давлат органлари шуғулланади.

Қайд этилишича, дастлабки идентификация суҳбат шаклида амалга оширилади ва уни ўтказиш учун шахсдан розилик олиш талаб этилади.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар тиббий ёрдам олиш, психологик ёрдам олиш, ҳуқуқий маслаҳат олиш, вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш, яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш ва таржимон хизматларидан текин фойдаланиш сингари ҳуқуқларга эга.

Якуний идентификация эса Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG