Ссылки доступа

ОАВ: Жоржияда Трамп қарши тергов бошлади


Дональд Трамп

АҚШнинг Жоржия штати прокуратураси АҚШнинг собиқ президентига қарши тергов бошлади. Прокуратура Доналд Тампанинг давлат котибига қилган чақириғини ва собиқ давлат раҳбарининг демократ Жо Байден ғолиб чиққан сайловни қайтаришга уринишларини текширмоқда.

Бу ҳақда ОАВ The New York Times манбаларига асосланиб ёзади. Газетанинг ёзишича, Фултон округининг адвокати штат раҳбариятидан Трампнинг чақириғи билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни сақлашни сўраган. The New York Times газетасининг суҳбатдоши ушбу сўров жиноий тергов билан боғлиқлигини айтди.

Жоржия давлат котиби девони ҳам экс-президентни тергов қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Трамп телефон орқали суҳбатда давлат котибига босим ўтказган ва унинг фойдасига етарли миқдордаги овоз топишни талаб қилган.

АҚШ Сенатида экс-президентга нисбатан импичмент бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Трамп 6 октябрдаги митингда тарафдорларини исёнга ундаганликда айбланмоқда. Тадбирдан кейин оломон Капитолийга бостириб кириб, бир неча киши ҳалок бўлди.

Трампнинг адвокатлари Сенатда собиқ президентга нисбатан импичмент бўйича суд ишларини олиб бориш учун қонуний ваколат йўқ деб таъкидлайдилар. Бундан ташқари, уларнинг сўзларига кўра, Трампнинг митингдаги нутқи конституцияга киритилган биринчи тузатиш билан ҳимояланган, бу америкаликларга сўз эркинлигини кафолатлайди.

Импичментни қўллаб-қувватлаш учун камида 50 демократ ва мустақил қонунчилар, шунингдек Сенатнинг 100 аъзосидан 17 республикачи овоз бериши керак. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай миқдордаги овозларни қўлга киритиш қийин бўлади.

XS
SM
MD
LG