Ссылки доступа

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эронда уран металлини ишлаб чиқаришни бошлаганлигини эълон қилди


Эрон уран металлини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Associated Press Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (ХАЭА) раҳбари Рафаэл Гроссига асосланиб хабар берди.

Associated Press агентлиги ёзишича, ХАЭАга аъзо давлатлар вакиллари билан учрашувда Гросси Исфахон заводида оз миқдордаги — уч ярим граммдан кўпроқ уран металлининг ишлаб чиқарилганлиги ҳақиқат эканлиги агентлик текширувини тасдиқлади.

Уран металлидан атом бомбасини тайёрлаш учун фойдаланилади. Уни ишлаб чиқариш билан боғлиқ тадқиқотлар 2015 йилги ядровий битим билан тақиқланган эди. Эрон илгари ушбу турдаги уранни ишлаб чиқаришда қатнашмаган эди, дея қайд этади Associated Press.

Январь ойида Эроннинг ХАЭА вакили янги ёқилғи Теҳрон реактори учун тадқиқот мақсадида ишлаб чиқарилаётганини айтди.

Эрон ва олти мамлакат (Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция) ўртасида ядровий битим 2015 йилда имзоланган. Келишувда Эроннинг ядро дастурини чеклаш ва Теҳрондан халқаро санкцияларни бекор қилиш эвазига қурол сотиш ва сотиб олиш бўйича вақтинчалик чекловлар кўзда тутилган эди. 2018 йилда АҚШ битимдан чиқиб, Эронга қарши бир томонлама санкцияларни қайта тиклади. Бу келишувнинг қолган томонларидан танқидларга сабаб бўлди. Теҳрон бунга жавобан ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартиришини эълон қилди.

АҚШнинг янги президенти Жо Байден маъмурияти Теҳрон билан ядровий битимни янгилаш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.

XS
SM
MD
LG