Ссылки доступа

Спорт вазирлиги тугатилади ва Туризм қўмитасига қўшиб юборилади


Ўзбекистон президенти топшириғига кўра, мамлакатда спорт ва туризм соҳасини вақтинча бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов (суратда) бошқариб туради
Ўзбекистон президенти топшириғига кўра, мамлакатда спорт ва туризм соҳасини вақтинча бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов (суратда) бошқариб туради

Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилиб, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибига қўшиб юборилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни бўлиб ўтган видеоселекторда маълум қилган.

Президентга кўра, жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги ислоҳотга оид қарор чиққунича бирлашган ташкилотга бош вазир ўринбосари, Туризм қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов вақтинча етакчилик қилиб туради.

Сен пастдаги вазиятни биласан, кўплаб спорт объектларидан фойдаланилмайди, фойдали иш коэффициенти 50 фоиздан паст. Улар 24 соат ишлаши керак”, дея иқтибос келтиради Газета.уз нашри Ш. Мирзиёевнинг А. Абдуҳакимовга қарата айтган сўзидан.

Спорт вазирлиги 2018 йил февралида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат қўмитаси базасида ташкил этилганди.

Шу йил январь ойи охирида спорт вазири Дилмурод Набиев вазифасидан озод этилиб, Қарши давлат университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG