Ссылки доступа

Қашқадарё вилояти ҳокими туман ҳокимларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади


Глава (хоким) Кашкадарьинской области Зойир Мирзаев.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўзига бўйсунувчи 15 нафар туман ҳокими ва ўринбосарларининг янги хизмат автомобили сотиб олишига мораторий жорий қилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокими президент раҳбарлигидаги ўтказилган видеоселектор ортидан бўлиб ўтган қисқа муҳокама йиғилишида билдирган.

Янги машина сотиб олиш учун Косон тумани ҳокими ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳром Юсуповга рухсат берилганини урғулаган Зойир Мирзаев бошқаларга хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланишини қайд этган.

“Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз”, деган ҳоким З. Мирзаев.

“Аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш” қилишдан баҳс этган Қашқадарё вилояти ҳокими шу йил январь ойи охирида ўз қабулига келган 100 яқин одамни шахсан қабул қилмагач, шикоятчилар ғалаён кўтаргани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

XS
SM
MD
LG