Ссылки доступа

Ҳукумат икки йил ичида лотин ёзувига тўлиқ ўтилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди


2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Адлия вазирлигиниг билдиришича, бу борадаги 61-сонли ҳукумат қарори 10 февраль куни қабул қилинган. Бундан ташқари Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга асосан лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминланади.

Шунингдек, шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари, иш қоғозлари, турли бланклар, жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонларнинг лотин ёзувида бўлиши таъминланади.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

XS
SM
MD
LG