Ссылки доступа

Самарқандда тузламадан заҳарланган беш кишидан бири вафот этди


Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида беш киши уйда тайёрланган помидор консервасидан заҳарланган, улардан бири – 20 ёшли фуқаро вафот этган.

Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Элдор Муҳаммадиевга кўра, шу йил 7 февралида Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига 2001 йилда туғилган И.Э. “тез ёрдам” машинасида олиб келинган. Тиббий текширувлардан сўнг унга ботулизм ташхиси қўйилган.

Суриштирув давомида бемор қишлоқдоши А.Т. хонадонида бир кун олдин беш киши билан палов ва уй шароитида тайёрланган консерва (мариновка) истеъмол қилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг “тез ёрдам” машинасида А.Т., унинг турмуш ўртоғи Г.Т., ўғли Ш.Т ва қўшниси Б.Б. шифохонага олиб келинган.

Муолажаларга қарамасдан, И.Э.нинг аҳволи тобора оғирлашиб, 8 февраль тунги соат 03:30 да оламдан ўтган.

“У билан бирга уй шароитида тайёрланган консервадан заҳарланган тўртала бемор раенимация постида стационар шароитда даволанмоқда”, деб ёзган Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.

Қайд этилишича, бемор Ш.Т. нинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморлардан А.Т., Г.Т. ва Б.Б. нинг умумий аҳволлари ўрта оғир бўлиб, уларнинг муолажаси давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG