Ссылки доступа

Элчи: пандемия тожик аёллари ва Сурия лагерларида қамалиб қолган болаларнинг қайтишига тўсқинлик қилди


В лагере "Аль-Холь
В лагере "Аль-Холь

Пандемия тожик расмийларига ўз фуқароларини — Суриядаги Ал-Хол ва Роғ лагерлари аҳолисини уйларига қайтаришга имкон бермади, дея маълум қилди Тожикистоннинг Кувайт ва Ироқдаги элчиси. Маълумки, курд жангарилари ушбу лагерлардан тожик қизларини мажбуран олиб кетишган.

«Биз аёллар ва болаларни ўз ватанига қайтариш учун иш олиб бордик, уларнинг аксарияти ўз иродасига қарши уруш зонасида қолмоқда. Аммо бизга коронавирус пандемияси халақит берди. Шунга қарамай, Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларини ҳар қандай йўл билан ўз ватанига қайтариш ниятида», — деди Тожикистоннинг Кувайт ва Ироқдаги элчиси Зубайдулла Зубайдзода берган интервьюсида.

8 февраль куни БМТнинг 20 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси 57 мамлакат ҳукуматига Суриядаги Ал-Хол ва Роғ лагерида хавфли ва ғайриинсоний шароитда сақланаётган ўз фуқароларини зудлик билан ўз ватанларига қайтаришни сўраб мурожаат қилишди. Ушбу лагерда яшаётганларнинг аксарият қисми аёллар ва болалардир. Мустақил экспертлар 57 мамлакатдан, жумладан Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Украина, Ўзбекистон ва Эстониядан 64 минг киши Суриянинг шимоли-шарқида кўчирилганлар учун лагерларда бўлганлигини эсладилар.

«Ҳозирда биргина Ал-Хол қочқинлар лагерида Тожикистоннинг 200 дан ортиқ фуқароси рўйхатга олинган, уларнинг 80 фоизини болалар ташкил этади. Афсуски, пандемия сабабли биз барча тожикистонлик фуқароларни Суриянинг барча лагерларида рўйхатдан ўтказа олмадик, — дейди Зубайдулла Зубаидзода.

БМТнинг таъкидлашича, «Суриядаги лагерларда сақланаётган минглаб одамлар зўравонлик, эксплуатация, шафқатсизлик ва маҳрумликларга дучор бўлмоқдалар. Улар яшаётган шароит ва уларга бўлган муносабат, қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала билан тенглаштирилиши мумкин».

Зубайдулла Зубаидзоданинг айтишича, ўтган йилнинг декабрь ойида у ерда бўлган тожикистонлик фуқароларнинг рўйхатларини тузиш учун Ал-Хол ва Роғнинг лагерига ташриф буюрган. «Лагерларда вазият аслида жуда қийин, одамлар ғайриинсоний шароитда яшайдилар», — дея таъкидлади дипломат БМТ экспертларининг баёнотига изоҳ бериб.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 30 апрелда 84 бола Ироқдан Душанбега етказиб берилди. Булар Ироқдаги лагерларда ёки қамоқхоналарда бўлган экстремистик гуруҳларнинг тожик жангариларининг фарзандлари. Улардан баъзилари бир вақтлар ота-оналари томонидан Ироққа олиб кетилган, бошқалари ўша ерда туғилган. Уларнинг оталарининг аксарияти ўлдирилган ва оналари Ироқ қамоқхоналарида террорчиларга ёрдам беришгани учун ушлаб турилган. 2019 йил август ойида Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 86 тожикистонлик аёл ва 468 бола Суриядаги лагерларда сақланаётганини, Тожикистон фуқароси бўлган 43 аёл ва 1 бола Ироқ қамоқхоналарида эканлигини айтди.

Манбаларга кўра, тожикистонлик фуқароларнинг Суриядан қайтиб келишига, шунингдек, Ал-Хол ва Роғ қароргоҳларини назорат қилаётган курд жангариларининг Дамашқ билан эмас, балки Тожикистон ҳукумати ва Бағдод ўртасида музокаралар ўтказилишини талаб қилишлари тўсқинлик қилмоқда. Сурия ва Ироқ тозаланганидан бери юзлаб тожик аёллари ва болалари курд кучлари томонидан асирга олинган.

2014 йилда «Исломий давлат» (ИШИД) гуруҳи Сурия ва Ироқнинг бир қисмини Исломий халифалик деб эълон қилиб, ўз назорати остига олди. Расмий маълумотларга кўра, Тожикистоннинг 2 мингдан ортиқ фуқароси ушбу ўзини ўзи халифалик деб эълон қилган ҳудудга жўнаб кетган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўплаб тожикистонликлар ёлловчилар қурбонига айланишган ёки урушга киришган. Улар Тожикистонда диний чекловлар ва уларнинг диний ҳуқуқлари поймол қилинишидан норози.

XS
SM
MD
LG